Керакли маҳсулотлар:
Хамирга: 125 г маргарин, 150 г сут, ярим чой қошиқ хамиртуруш, ун, туз.
Қиймасига: 400г мол гўшти, 300г пишлоқ, 50 г кетчуп.
Тайёрланиши: сутни илитиб, хамиртуруш, маргарин, туз ва унни қўшиб, юмшоқ хамир қорилади. Бир соатча тиндириб қўйилади. Мол гўшти қийма қилинади.Таъбга кўра туз ва кетчуп қўшиб аралаштирилади.(Помидор, булғор қалампири, зайтун ёки қўзиқорин қўшса ҳам бўлади) Хамир кичкина зувалачаларга бўлиб олинади.
Бир оз тингандан сўнг очиб, устига қийма суртилади. 140° С да 25-30 дақиқа давомида пиширилади. Пишишига 5 дақиқа қолганида қирғичдан ўтказилган пишлоқни сепиб чиқилади. Бу пиццачалар айниқса болажонларга жуда ёқади. (Айтилган маҳсулотлардан тахминан 35, 40 дона пицца чиқади)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев