олдидан www.albayan.ae спорт
нашри Қатар терма жамоаси
ҳақидаги мақолани чоп этди.
Қуйида ўша мақола билан
танишиб олишингиз мумкин.
Қатар терма жамоаси ЖЧ-2014
учун ўтказилаётган саралаш
мусобақасининг сўнгги
учрашувида майдонга тушиш
учун Тошкентга йўл олди.
Жамоа йўлланмадан маҳрум
бўлиб улгурган, шу сабабли
фақат яхши ўйин намойиш
қилиш ва саралаш
мусобақасини жуда чиройли
шоу билан якунлашни мақсад
қилган. Қатарликлар
Ўзбекистон билан ўтказилган
ўйин натижалари
статистикасини яхшилашлари
лозим.
Аммо Қатар терма жамоаси
сафида бир қатор йўқотишлар
бор. Терма жамоа сардори
Билол Муҳаммад майдонга
туша олмайди. Дарвозабон
Қосим Бурхон ҳам сариқ
карточкалар туфайли бу
учрашувни ўтказиб юборади.
Шунингдек терма жамоа
тўпурари Себастьян Сория ҳам
қатарликларга ёрдам бера
олмайди. Аҳмад Ёсирнинг эса
жароҳати бор.
Терма жамоа бош мураббийи
Фахд Ал-Тани йўқотишлар
ўрнини қоплаш учун 23 нафар
футболчини танлаб олди.
Қуйидаги футболчилар
Ўзбекистон терма жамоасига
қарши майдонга тушадилар.
Иброҳим Ал-Ғаним, Талал Ал
Балуший, Сам Ризк, Муҳаммад,
Халфан Иброҳим, Иброҳим
Мажид, Ҳассан, Саад, Юсуф
Аҳмад, Абдул Карим Ҳассан,
Мажид Муҳаммад, Муҳаммад
Гедо, Аҳмад Софиан, Мусаб
Маҳмуд, Абдул Қодир Элиас,
Ҳамад ал-Обейдий, Ҳамид
Исмоил, Жараллаҳ ал-Марри,
Адел Ламий, Али Ҳассан Афиф,
Ҳуссейн Али Шиҳаб, Холид.
Ўзбекистонга қарши кечган
учрашув якунига етгач, Қатар
терма жамоаси 20 июнга қадар
дам олади ва шундан сўнг 2015
йили бўлиб ўтадиган Осиё
чемпионати учун кузда бўлиб
ўтадиган саралаш баҳсларига
тайёргарлик кўришни
бошлайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев