ВАТАН АБАДИЙ КОЛАДИ !!!
“Нега доим
Ўзбекистонни
ёмонлайсизлар?” – деган
норозиликларга кўзим тушиб
туради, баъзи фейсбукдаги
баҳсларда қатнашганимда.
Айниқса бирор бир танқидий
фикр билдирсанг, сени
душманга ва ёмон ниятли
одамга чиқаришади. Менимча
ватандошларимиз билан бир
нарсани аниқлаб олишимиз
керак. Ўзбекистон бизнинг
Ватанимиз, биз уни севамиз ва
Ўзбекистонни, яъни
ватанимизни ҳеч қачон
ёмонламаймиз. Ватанимиз
Ўзбекистон – бу бошқа нарса
ва шу номли давлатда,
ҳокимиятга эга бўлган сиёсий
куч бу бошқа нарсадир.
Ватан бу доимий, ҳукумат эса
вақтинчалик ва у алмашиб
турадиган сиёсий куч. Биз
ҳукуматни ҳам ёмонламаймиз,
биз ҳукуматни фаолиятини
муҳокама қиламиз. Бизнинг
фикримиз ҳукуматникидан
фарқ қилади, биз унга, яъни
ҳукуматга танқидий
ёндашамиз. Ватанимиздаги
ҳукуматни танқид қилиш, бу
Ўзбекистонни ёмонлаш дегани
эмас. Ҳукуматни ва унга раҳбар
бўлган шахсларни танқид
қилиш билан нимага
эришмоқчимиз? Мақсад
Ватанимиз Ўзбекистонда
халқимиз ҳаёти ёмон томонга
эмас, балки яхши тарафга
ўзгаришига эришиш. Ҳукумат,
давлатни бошқариш
масъулиятини ўз зиммасига
олди ва бу билан Ватанимизда
булаётган барча ишлар учун
жавобгарликни ўз бўйнига
юклади. Демак, бирор бир
камчилик бўлса биз кимга
мурожаат қилишимиз керак?
Албатта давлат ва ҳукумат
ишлари учун жавобгар бўлган
шахслар ва идораларга! Биз
айнан шундай қиляпмиз,
порахўрлик бўлса, биз у ҳақида
гапиряпмиз, ўғирлик бўлса,
одам ўлдирилса ёки бошқа
нотўғри иш бўлса биз жим
турганимиз йўқ.
Жавобгарликни ва
масъулиятни ўзига олганлар,
йўл қуйилган камчиликлар ва
хатоларни тўғриласин деб
танқид қиламиз. Бу ишимиз
тўғрими ёки йўқми? Албатта
тўғри, чунки агар биз йўл
қўйилган хатоларни, нотўғри
ишларни танқид қилмасак унда
Ватанимиз Ўзбекистонга
ёмонлик тилаган бўламиз. Ахир
биз Ватанимизни севамиз ва
Ватанимизда ҳеч қандай
камчиликлар бўлмаслигини
хоҳлаймиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2