Испания чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Эльче" ҳамда "Реал" Мадрид клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.
"Реал" таркибида икки голни ҳам Криштиану Роналду киритди. Томонлар биринчи бўлимда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қола олишди. Барча кголлар иккинчи бўлимда киритилди.
Португалиялик ҳужумчи сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол киритиб, жамоасининг муҳим ғалабасини таъминлаб берди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Реал" мусобақа етакчилари "Барселона" ва "Атлетико"ларни қувишда давом этади.
Испания чемпионати, 6-тур
Эльче – Реал Мадрид 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар:0:1 – 51 Роналду, 1:1 – 89 Боачи, 1:2 – 90, пенальти Роналду.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев