Кичик чаёнларнинг заҳари
катталариникига нисбатан
кучлироқ бўлади.
Ҳайдовчилар буғуларнинг
ҳаётига овчиларга
нисбатан кўпроқ зомин
бўладилар.
Кўпчилик ўйлаганидек,
Шимолий қутбда
пингвинлар учрамайди.
Африка фили қўлга
ўрганмайди, циркда
томоша кўратаётган
филларнинг барчаси ҳинд
филларидир.
Каламуш беш қаватли
бинодан тушиб кетса ҳам
жароҳатланмайди.
Исаак Ньютон бир
синфдоши уни уриб
камситганига қадар
мактабда қониқарсиз
ўқиган. Бу ҳол унинг
фанларни жуда яхши
ўзлаштиришига туртки
бўлган.
Автомобилларнинг
хавфсизлик ёстиқчалари
25 50 миллисекундда тўла
шишади. Қиёслаш учун:
киприк қоқишга 100
миллисекунд вақт керак.
16 асрда Хитойда ўз
жонига қасд қилишнинг
энг кўп тарқалган усули
кўп миқдорда туз ейиш
бўлган.
Токио ҳайвонот боғи
ҳайвонлар томошабинлар
оқимидан дам олиши учун
йилига 2 ой беркитиб
қўйилади.
Одамнинг бармоқ излари
сингари ҳар бир киши
тилининг изи ҳам мутлақ
ўзига хосдир ва бошқа
ҳеч кимникига
ўхшамайди.
Охирги 4 минг йил ичида
бирорта ҳам ёввойи
ҳайвон
хонакилаштирилмаган.
Болалар айниқса баҳор
фаслида тезроқ ўсадилар.
Хитойлик судьялар 15
асрда ҳатто нигоҳлари
билан ҳам сир бой
бермаслик учун қора
кўзойнак тақиб юрганлар.
Оқ айиқларнинг териси ва
жунлари иссиқликни ютиб
қайта чиқармасликлари
учун инфрақизил
нурларда (тунда кўриш
камераларида ҳам)
деярли кўринмайдилар.
Буржлардаги тирик
жонзотни акс
эттирмайдиган ягона
белги тарозидир.
Канададаги кўллар сони
дунёнинг бошқа барча
давлатларидагилар
қўшиб ҳисобланганига
қараганда ҳам кўпроқдир.
1984 йилда Шотландияда
топилган излар ҳажмига
кўра энг кичик динозавр
чумчуқдек катталикда
бўлган.
1557 йилга қадар
табиблар оғиздаги нохуш
ҳиддан фориғ бўлиш учун
тамаки чекишни тавсия
қилганлар.
Инглиз
тадқиқотчиларининг
ҳисоб-китобларига кўра,
одам умри давомида
ўртача 100 000 км
масофани яёв босиб
ўтади.
Коинотда энг кенг
тарқалган элемент –
водород. Ундан кейин эса
гелий.
Занглаган темир
зангламаганидан оғирроқ
бўлади. Чунки темир
оксиди темирдан оғирроқ.
«Меркурий» сўзи
инглизчада симоб
маъносини англатса-да,
аммо бу сайёранинг аксар
қисми темирдан иборат. У
ерда симоб йўқ.
Дунёда энг кўп
ишлатиладиган металлар
– темир, алюминий ва мис.
Бразилиядаги Игуасу
шаршараси машҳур
Ниагара шаршарасидан
20 метр баландроқ ва тўрт
карра кенгроқ.
Американинг Айова штати
майдони Португалиянинг
майдонидан каттароқ.
Инглиз
мутахассисларининг
ҳисоблашича, одам умри
давомида ўртача 100 минг
километр йўлни пиёда
босиб ўтади.
Машҳур актёр Киану Ризв
исмининг маъноси
шундай: тоғлар узра
эсаётган совуқ шамол.
Томат шарбати Огайо
штатининг (АҚШ) расмий
ичимлиги ҳисобланади.
Ироқдаги Вади ас-Салом
дунёдаги энг катта
қабристон ҳисобланади. У
ерга 5 миллиондан ортиқ
марҳум кўмилган.
1958 йилда 14 ёшли
Бобби Фишер дунёдаги
энг ёш гроссмейстер
бўлган.
Африка голиафи дунёдаги
энг катта бақа
ҳисобланади. Унинг
узунлиги 30 сантиметрга
етиши, оғирлиги 3
килодан ошиши мумкин.
Мушук 10 минг йил
муқаддам
хонакилаштирилган.
Исландия ҳудудида 120
дан ортиқ музлик ва 100
дан зиёд вулқонлар бор.
Сут эмизувчиларнинг 40
фоизини кемирувчилар
ташкил этади.
Коала айиғи кунига 19 22
соат ухлайди.
Йўлбарс йил давомида
олти тоннагача гўштни
паққос тушириши
мумкин.
Гонконг ҳудуди битта
яриморол ва 236 та
оролдан иборат.
Хитой 14 та давлат билан
чегарадош.
Гавайи ҳар йили Япония
томонга 10 сантиметр
силжийди.
1935 йилда Италияда
Микки Маус иштирокидаги
мультфильмлар тақиқлаб
қўйилган. Чунки улар
болаларни қўрқитади деб
ҳисобланган.
Ой юзаси текси эмас,
балки кратерлар билан
қопланганини биринчи
бўлиб 1609 йилда
Галилео Галилей
аниқлаган.
Ой ҳақидаги фан Қадимги
Юнонистонда ой
маъбудаси ҳисобланган
Селена шарафига
селенология деб аталади.
Ердан Ойгача бўлган
масофа 384 400
километрни ташкил этади.
Андоррада почта
жўнатмалари бепул
бўлган ягона давлатдир.
Экватор 13 та давлатдан
ўтган.
Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти Университети
Токиода жойлашган.
Тахминларга кўра,
«жирафа» сўзи арабча
«зарафа»дан олиган
бўлиб, ясанган деган
маънони билдиради.
Европага биринчи
жирафани милоддан
аввалги 46 йилда Илий
Цезар олиб келган.
Жирафанинг тили қора
бўлиб, узунлиги 45
сантиметрга етади.
Янги туғилган
жирафачанинг бўйи 1,5
метрга, оғирлиги эса 100
килога етади.
2001 йилда ўтказилган
тадқиқотда Ерда хуррак
отадиган одамлар
коинотда хуррак
отмаслиги аниқланган.
Дунёдаги энг катта
бассейн Чилида
жойлашган. Унинг
узунлиги 1013 метр бўлиб,
энг чуқур жойи 35 метрга
етади.
Ҳиндистондаги «Махаража
экспресси» поезди дунёда
энг қиммат ҳисобланади.
Унинг оддий вагонида бир
кунни ўтказиш 800
долларга, люкс вагонида
эса 2500 долларга тушади.
Китнинг юраги 1 дақиқада
атиги 9 марта уради.
Каламуш туядан кўра
кўпроқ сувсиз яшаши
мумкин.
Қутб айиғи соатига 40 км
тезликда югура олади.
Тимсоҳлар чуқурроққа
шўнғиш учун тош ютади.
Ўта кам учрайдиган
ухлашдан қўрқиш
касаллиги сомнифобия
деб аталади.
Олимларнинг
ҳисоблашича, сўнгги 500
йил ичида фазовий
жисмларнинг тушиши
ҳисобига Ер 1 миллиард
тоннага оғирлашган.
Эркакларнинг тахминан
10, аёлларнинг 8 фоизи
чапақай.
Одам героиндан кўра
чойга тезроқ ўрганиб
қолади.
Атиги 1 томчи нефть 25
литр сувни истеъмолга
яроқсиз ҳолатга
келтиради.
Ойна ёрилганда ёриқнинг
тарқалиш тезлиги соатига
тахминан 5000
километрга етади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев