ФАКТЛАР…
1. Каламуш одамдан 48
миллион йил олдин ер
юзида пайдо бўлган.
2. Дельфин бир кўзи очиқ
ҳолда ухлайди.
3. Типратиконнинг 36 та
тиши бор. Улар ҳам
одамлардаги каби
типратикон кексайгач,
тўкилиш палласига киради.
4. Типратиконга ҳеч қандай
заҳар таъсир кўрсатмайди.
Шу сабабли у заҳари ўта
хавфли илонларни ҳам
иштаҳа билан паққос
тушираверади.
5. Ойнинг тузилиши
думалоқ эмас, балки тухум
шаклидадир.
6. Ойда атмосфера йўқлиги
туфайли тонг ва кун ботиш
жараёни кузатилмайди.
Аммо кеча-ю-кундуз
юлдузли осмон чарақлаб
туради. Ўша юлдузлар
орасидан Ер ва Қуёш ҳам
алоҳида ўрин олган.
7. Одамзод Ойдан жуда
миннатдор бўлишга
мажбур. Чунки усиз
бизнинг кунларимиз ўта
қисқа, ёмғир, селлар,
шамоллар аллақачон ер
юзини вайронага
айлантириб улгурган
бўларди.
8. Африкадаги эркак
туяқуш бўйи 1, 74 метргача
ўсади.
9. Сиз ухлаётган хона қанча
совуқ бўлса, тушларингиз
шунча булғаниб боради.
10. Қадимий Персияда янги
келин-куёвга шахмат совға
қилиш мажбурий
ҳисобланган.
11. Ер юзида ҳар еттинчи
сонияда чақалоқ дунёга
келади.
12. Ўн еттинчи асрда
Японияда ит ўлдирган
одамни қатл этишган.
13. Мушуклар ҳеч қачон
бир-бирига миёвламайди.
Миёвлаш фақат одамларга
аталган.
14. Мушукнинг кўзлари ўта
яқин масофани деярли
кўра олмайди. Шунинг учун
тумшуғи остига нон
қўйсангиз, топа олмай
ҳалак бўлади.
15. Уй мушуги соатига 50
километр тезликда чопа
олади.
16. Дунёдаги энг қиммат
қуруқ чой номи
«Дахунпао» деб аталади.
Бу чойнинг 20 грамми 25
минг доллар туради.
17. Наушник орқали 1 соат
мусиқа тингласангиз,
қулоғингиздаги
бактериялар сони 700
карра ортади.
18. 1898 — 1910 йиллар
оралиғида болалардаги
йўталга қарши дори
героиндан тайёрланган.
19. Ҳар дақиқада мобил
операторлари СМС
хабарнинг ўзидан 812 минг
доллар миқдорда фойда
кўради.
20. 1 миллион долларни 1
долларлик қоғоз пулларга
майдалатсангиз,
пулларингиз вазни 1
тоннага етган бўларди.
21. Ҳиндистон жанубий
ҳудудларида бир бузилмас
одат бор. Йигит ўз
опасининг тўнғич қизига
уйланади.
22. Дунёдаги энг катта
дўкон майдони 293 минг
905 метрга тенг.
23. Ҳомила тўрт ҳафталик
бўлганда юраги уришни
бошлайди ва шу кўйи эгаси
оламдан ўтмагунча
уришдан тўхтамайди.
24. Американинг биринчи
миллий байроғи нашадан
тайёрланган.
25. Ёмғир таркибида В12
витамини мавжуд.
26. Инглиззабон
мамлакатларнинг
аксариятида бир одат бор.
29 феврал куни аёл
эркакнинг қўлини сўрайди
ва эркак бу сўровни рад
этишга ҳақли эмас.
27. Ер юзида
ўсимликларнинг 375 000 та
тури мавжуд.
28. Пиёз тўғраётганда,
сақич чайнасангиз, кўздан
ёш оқмас экан.
29. Мовий ранг асабни
тинчлантиради. Айнан у
мияни тинчлантирувчи
гормонлар ишлаб
чиқаришга мажбур этади.
30. Бегемот ғазабланганда,
танасидан оқувчи тер
қизил тусга киради.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев