Талиги
1. Уйимизда учиб юрган
чанг қирраларининг
кўпчилиги теримизнинг
парчаланган
бўлакчаларидир.
2. «Марлборо»
компаниясининг биринчи
хўжайини ўпка саратони
хасталиги сабаб оламдан
ўтган.
3. АҚШнинг барча
президентлари кўзойнак
тақишган. Лекин уларнинг
баъзилари ўзларининг
кўзойнак тақишларини
омма олдида намойиш
қилишмаган.
4. Марварид сиркада эриб
кетади.
5. Қора молларни
зинапоядан юқорига
чиқишга мажбур қилиш
мумкин, лекин тушишга
минг уринсангизда, бунинг
уддасидан чиқа олмайсиз.
6. Ўрдакнинг қақ-қақлаши
нимагадир акс-садо
бермайди. Бунинг
сабабини, ҳатто, олимлар
ҳам айта олишмайди.
7. 116 йил умр кўриш ҳар
икки миллион кишидан
бир нафаригагина насиб
этади.
8. Индиана штатидаги
университетнинг
кутубхонаси ҳар йили ярим
миллиметр чўкмоқда.
Муҳандислар бу бинони
лойиҳалаштираётганларид
а китобларнинг оғирлигини
эътиборга олишмаган.
Китоблар кўпайгани сари
бино чўкиб бормоқда.
9. Зажигалка гугуртдан
аввалроқ ихтиро қилинган.
10. Дунё океани суви
таркибида инсоният
тарихида топилгандан ҳам
кўпроқ тиллалар сақланиб
келинмоқда.
11. Лабини тўқ қизил
рангга бўяшни хуш
кўрувчи аёллар
бошқаларга қараганда
кўпроқ кулишади.
12. «Гиннес» пивоси кўпиги
чўкиш хусусиятига эга.
Лекин қолган барча пиво
навларида кўпик стакандан
юқорига чиқади. Фан ва
мутахассислар бунинг
сабабини изоҳлаб бера
олишмаяпти.
13. Ғар йили минглаб
қушлар ўзларини дераза
ойнасига уришлари
натижасида ҳалок бўлади.
14. Ғар бир инсон тилининг
сурати худди унинг бармоқ
излари каби
такрорланмасдир.
15. Делфинлар фақат бир
кўзларини юмган ҳолда
ухлашади.
16. Туяқушнинг бир кўзи
унинг миясидан катта.
17. Бетховен мусиқа
ёзишга ўтиришдан аввал
бошини совуқ сувга
ботириб олган.
18. Нил пайдо бўлганидан
бери бор-йўғи икки марта
— ИХ ва ХИ асрларда
музлаган.
19. Дунёда биринчи бор
туғилиш йўқ бўлган
мамлакат 1983 йилда
Ватикан бўлган.
20. Галактикадаги
юлдузларни санашга
киришсангиз, ҳаммасини
санаб чиқишга камида 3
минг йил керак.
21. Малиновка деган
қушнинг боласи кунига 3, 5
метр чувалчанг ея олади.
22. Бир стакан сувга
тўхтамасдан 80 йил
бақирсангиз, у натижада
қайнаб кетади.
23. Дунё бўйича энг кўп
тарқалган аёллар исми —
Анна. Бу исмга дунёда 100
миллиондан кўпроқ аёл
эга.
24. Хитойда АҚШга
нисбатан кўпроқ одам
инглиз тилида сўзлашади.
25. Аҳоли сонига нисбатан
болалар сони энг кам
давлат Германия бўлиб,
болалар аҳолининг 15
фоизини ташкил этса,
Кенияда бу кўрсаткич 51
фоиздир.
26. Эркаклар аёлларга
қараганда уч марта кўп ўз
жонига қасд қилишади.
27. Қадимий Миср ва
Хитойда энг олий жазо
ухлатмаслик бўлган.
28. Танасига нисбатан
мияси энг катта бўлган
жонзот қумурсқадир.
29. Ғар йили ахлатхонага
40 минг тонна синган уяли
телефонлар улоқтириб
ташланади.
30. Ниначининг кўзида 20
мингдан кўп кичик-кичик
линзалар бор.
31. Ўта қаттиқ шамол
пайтида унинг тезлиги
соатига 259 километрни
ташкил қилиши мумкин.
32. Кийик шохларининг
оғирлиги 10
килограммгача бўлади.
33. Мерилин Монронинг
оёқлари олти бармоқдан
иборат.
34. Электрстуллар
дантистлар томонидан
ихтиро қилинган.
35. Томас Эдисон
қоронғуликдан қўрққан.
Шунинг учун ҳам электр
токи орқали ёритиладиган
лампочка ихтиро қилган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев