• Дунё бўйлаб футбол
учрашувларида икки юз
йигирмата юрак хуружи
тутиб қолиши қайд этилган.
Бу фақат стадионларнинг
ўзида. Мазкур рўйхатга
телевизор қаршисида
ўтириб, юрагини чангаллаб
қолганлар киритилмаган.
• 1964 68 йиллларда
Испания терма жамоасида
футбол ўйнаган Хесус
Мануэл Девота эшкак
эшиш бўйича иккита
олимпиада олтин
медалининг соҳиби эди.
Худди ана шу терма жамоа
ўйинчиси Меса Лусидо эса
спортдан кетганидан сўнг,
яъни 1969 йилда
П.Чайковский мусиқаси
бўйича Москвада
ўтказилган танловда
Барселона шаҳри оркестри
сафида иштирок этган.
• Австралия давлати голф-
клуби низомида шундай
жумлаларни учратасиз: «…
агар голф коптокчаси
кенгуруга тегса, ҳеч нима
бўлмагандек ўйин давом
эттирилаверади…»
• 1850 йилда голф учун
мўлжалланган
коптокчалар чармдан
тайёрланиб, ичига пат
тиқиларди.
• Миллий баскетбол
уюшмаси ўйинларида уч
очколик ҳудуд ўлчови 6,7
метрга тенг. Бу борадаги
жаҳон стандарти эса —
6,25 метр.
• Тарихий шахслар
орасидан энг кўп кино
саҳнига олиб чиқилган
шахс — бу Франция
императори Наполеон
Бонапарт бўлади.
• Таниқли океанограф Жак
Ив Кустонинг «Сукутли
дунё» филми сув остида
суратга олинган бўлиб,
рангли кинопрлёнкага
туширилган биринчи филм
ҳисобланади.
• Таниқли ёзувчи Артур
Конан-Дойлнинг Шерлок
Холмс қаҳрамонини 80 дан
ортиқ актёрлар ижро
этишган. Англия кино
танқидчиларининг фикрига
кўра, Холмс ролини энг
яхши ижро этган актёр деб
Василий Ливанов топилган.
Маълумки, у ўшанда Игор
Масленниковнинг «Шерлок
Холмс ва доктор Ватсон»
телефилмида суратга
тушган эди.
• Режиссёр Стенли Кубрик
«Ёпиқ кўзлар билан кенг
дунёга қараб» филми
монтажидан тўрт кун ўтиб
вафот этган эди.
Киноишқибозлар орасида
ҳали ҳануз шундай баҳс
юради: Режиссёр филмни
якунлаганми ёки у филмга
яна ўзгартириш киритиши
керакмиди?
• Энди Серкис ўзининг
филми «Кинг Конг»
филмидаги персонажининг
ҳатти-ҳаракатларини
яхшироқ тушуниш учун
Руанда мамлакатига
ташриф буюриб
Горилланинг
ҳаракатларини кузатган.
• Қўрқинчлар тўғрисидаги
«Хеллоуин» филми (АҚШ,
1978 йил) филми атиги 21
кун ичида бир гуруҳ
энтузиастлар гуруҳи
томонидан ўз пулларига
суратга олинган. Филм
бюджетининг қанчалик
камлигини билиш учун
барча актёрлар бу филмда
суратга тушиш учун ўз
кийимларидан
фойдаланишганини айтиш
кифоя.
• Жаҳонга машҳур «Битлз»
гуруҳи 1967 йилга келиб
стадионлар ва катта
саҳналарда концерт
беришдан бош тортишди.
Бунга сабаб концерт
пайтида бўладиган
шовқинларнинг уларнинг
концертига халақит
берганлиги ва жонли ижро
учун имконият
қолдирмаганлиги эди.
Шундан сўнг улар
грампластинкаларга ва
филмларга қўшиқ ёза
бошлашди.
• Йигирма биринчи аср
бошларига қадар Жануби-
Шарқий Осиёдаги
буддавийлар мамлакати —
Бутанда кинофилм ишлаш
ва қўшиқчилик
таъқиқланган эди.
• 1978 йилда КХДР давлати
раҳбари Ким Чен Ирнинг
буйруғига биноан Жанубий
Кореялик режиссёр Шин
Санг Ок ўғирланади. Бундан
мақсад «Пулгасари
хазинаси» филмини суратга
олиш ва унда диктатор рол
ижро этиши лозим эди.
• «Гарри Поттер»
филмидаги ёвуз сеҳргар
Беллатрикс Лестрейнднинг
ушбу номи Беллатрикс
юлдузи шарафига аталган
эди.
• Рихард Вагнернинг
«Нибелунг узуги» опералар
цикли илк бор ижро
этилганда 4 кеча давомида
15 соатдан кўпроқ ижро
этилган эди. Бастакор бу
ижод намунасини яратиш
учун 25 йил умрини
сарфлаган.
• Дунёга машҳур
«Чўқинтирган ота» филми
гарчи мафия олами ҳақида
бўлса ҳам, филм давомида
бирон марта ҳам «мафия»
сўзи учрамайди.
• Чарли Чаплиннинг
биринчи овозли филми
«Буюк диктатор» деб
аталиб, унда Гитлер сатира
қилинган эди. Катта хавф
билан экранларга
чиқарилган ушбу филм
антигитлерчи
мамлакатларда катта
мувафаққият қозонди.
Дарвоқе, Чарли Чаплин
асли англиялик бўлиб, ҳар
куни соат 7:00 да турган.
Уни ундан эрта ёки кеч
уйғонганини ҳеч ким
кўрган эмас экан.
Дунёдаги ҳар битта одамга
биттадан товуқ тўғри
келади.
Она қорнидаги болани ҳам
ҳиқичоқ тутиши мумкин.
Ирландиянинг ҳомийси
Муқаддас Патрик аслида
англиялик бўлган.
Ер юзида ҳар бешта
одамдан уч нафари —
осиёлик (асосан УзоқШарқ
аҳолиси).
Қамчининг учи овоз
чиқаришининг сабаби
унинг овоздан тезроқ
ҳаракат қилишидадир.
Ситофобия – бу овқатдан
қўрқиш дарди
ҳисобланади.
Эркаклар аёлларга кўра
баландроқ, кўпроқ ва
узоқроқ куладилар.
Машҳур Тедди айиғи АҚШ
президенти Теодор Рузвелт
шарафига шу номни олган.
Ҳар тўрт нафар
ветеринардан биттаси
умри давомида ҳеч
бўлмаса битта маст итни
даволаган.
Энг кичкина атиргулнинг
ғунчаси гуруч катталигида
бўлади.
Одамларнинг 70%
мунтазам равишда бурун
кавлайдилар.
Сигирнинг елинида сут 37,7
даража иссиқликда
сақланади.
Техник нуқтаи назардан
қаҳва бу мевали
шарбатдир.
Бўғма илон қуённи
бутунича ютиб юбориши
мумкин. Ярим йил ичида
тахминан 150 та сичқон
ейди.
Марокаш импиратори
Мурек Исмоилнинг 888
нафар фарзанди бўлган.
Шулардан 548 нафари ўғил
340 нафари қиз бўлган.
Одам ҳаёти давоми ўртача
6 та фил вазнига тенг
миқдорда егулик ейди.
Шоколад итларни
ўлдиради. Уларнинг юрак
ва асаб тизимига зарар
беради.
Қоғоз пул аслида қоғоздан
эмас, пахтадан ясалади.
Ўтган асрнинг 50
йилларидан олдин у каноп,
дарахт пўстлоғи ва
марҳуана баргидан
таёрланган.
Бир стакан шампунинг
ичига бир дона узум
донасини ташласангиз узум
лифт сингари стаканнинг
тупидан устига, юқоридан
пастга давомли тарзда
тушиб чиқади.
Қадимги Римда бир кишига
тегишли қуллар гуруҳи
фамилия деб аталган.
1918 йиллардаги грипп
эпидемияси АҚШ ва Европа
20 миллионидан ортиқ
кишининг умрига зомин
бўлган.
Инсон тўгри чизиқ чиза
оладиган ягона
мавжудотдир.
Маллаларнинг соқоли
буғдойранглиларга
нисбатан тезроқ ўсади.
Одам кулганида унинг 17 та
мускули ҳаракатга келади.
Инсон танасида бир
сонияда 100 мингта
кимёвий реактия содир
бўлади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев