ФАКТЛАР…
1. Сникерс батончигининг
номи Марслар оиласидаги
от шарафига қўйилган.
2. Помидор кетчупини
қачонлардир дори
сифатида сотишган.
3. Ирландияда ҳеч қачон
одам жинсини
ўзгартиришга бағишланган
жарроҳлик амалиёти
қўлланмаган.
4. Хитойда келинлар тўй
куни фақат қизил рангли
либос кийишади.
5. Каламуш кўп қаватли
уйнинг бешинчи қаватидан
пастга қуласа ўлиши ёки
жароҳат олиши уёқда
турсин, ҳатто танасида
тирналган из ҳам
бўлмайди.
6. Осминог урғочиси бир
вақтнинг ўзида 100 000
донагача тухум қўяди.
7. Дунёдаги жами
олмосларни бир жойга
тўпласа, сайёрамиздаги ҳар
бир одамга бир чашкадан
олмос тўғри келарди.
8. Маймунлар эркаги ҳам
худди одамлар каби кал
бўлишга мойилдир.
9. Илон умуман
уйғонмасдан уч йил
тўхтовсиз ухлай олади.
10. Тибетликлар чойга
шакар эмас, туз қўшиб
ичишади.
11. Чумоли ўла ўлгунча ҳеч
қачон ухламайди.
12. Саёҳат ақлни пешлайди
ва юрак хасталиклари
хавфини камайтиради.
13. Исландиядаги ресторан,
кафелар официантларига
чойчақа бериш ҳақорат
ҳисобланади.
14. Пахта қандни тиш
дўхтирларидан бири ўйлаб
топган экан.
15. Марокашда эчкилар
ерда ўт-ўлан камёблиги
боис тўда-тўда бўлган
ҳолда дарахтлар устига
чиқиб ўтлашади ва кечга
қадар пастга тушишмайди.
16. «Google» компанияси
ҳар сонияда 700
доллардан соф даромад
кўради.
17. Исландия аҳолисининг
деярли барчаси уйида
қурол сақлайди. Аммо бу
мамлакатда қурол билан
боғлиқ жиноятлар
дунёдаги бошқа
давлатлардагига нисбатан
икки ҳисса камроқ содир
этилади.
18. Оқ айиқнинг жигарини
ейиш тақиқланади. Чунки
уни еган одам албатта ўлим
топади. Сабаби, оқ айиқ
жигари таркибида «А»
витамини керагидан
кўпроқни ташкил этган.
19. Энг узоқ муддатга
озодликдан маҳрум
этилган одам 22 ёшли
почтачи йигит
ҳисобланади. Уни суд
ҳукми билан 384, 912 йил
муддатга қамашган. Содир
этган жинояти шундан
иборат бўлганки, у жами
42, 768 та мактубни
эгаларига вақтида етказиб
бермаган.
20. Францияда ўзингизни
ўғирлашни ташкил этишга
мўлжалланган алоҳида
хизмат тури мавжуд.
Хизмат ҳақи 1600 доллар
туради.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев