Ишонч кучингга куч қўшади.
2. Ўзига ишонганни енгиб бўлмайди.
3. Нафрат жой олган кўнгилда муҳаббатга ўрин қолмайди.
4. Яхшини ѐмондан ажратолмаган одам ҳар қадамда панд ейди.
5. Ҳаракат кишини мақсадга яқинлаштиради.
6. Дард мардни енголмайди.
7. Вақтни ўзингга бўйсундирмоқчимисан, бир дақиқани ҳам беҳуда ўтказма.
8. Дақиқа ҳам умрнинг бир зарраси.
9. Ўч олишга кетган вақт энг бемаъни вақтдир.
10. Кўнглида ѐмонлиги бўлмаган киши ѐмонни ўзига яқин тутмайди.
11. Ҳавас билан ҳасаднинг ораси бир қадам.
12. Иккилангандан таваккал қилган яхши.
13. Яхшининг қадрига етмаганнинг куни ѐмонга қолади.
14. Меҳнатнинг роҳати бўлмаса ҳам самараси бўлади.
15. Қўлидан иш келадиган киши кўчада қолмайди.
16. Кишининг қайсарлиги ўзига қимматга тушади.
17. Бир сўз билан қолган кўнгилни минг сўз билан олиб бўлмайди.
18. Мардлик тилда эмас, дилда бўлади.
19. Бировни аҳмоқ қилган аслида ўзининг аҳмоқлигини кўрсатган бўлади.
20. Бировни айблаш ўзини оқлашдир.
21. Ўзини оқлашга ҳамма ҳам устаси фаранг.
22. Айбларингни билмоқчимисан, бошқаларга қулоқ тут.
23. Ёмонга тенг келаман, деган ютқизади.
24. Дунѐда яхши одамлар ҳам кўп. Ана шу ишонч билан яшасанг, кўнглинг ҳамиша чароғон,
йўлинг очиқ бўлади.
25. Ўғрининг тўғриси йўқ.
26. Бировларга орқа қилиб яшаш – ожизлик аломати.
27. Зўр келганда бир йилда битмаган иш бир кунда битади.
28. Бир текисдаги режали меҳнат охир-оқибат кишини мақсадга етказади.
29. Хаѐл бўлиндими, иш унмайди.
30. Кўнгил хотиржам бўлса, одам учун бундан ортиқ бахт йўқ.
31. Кўнгли тор одам узоққа боролмайди, ўзини-ўзи адо қилади.
32. Фикри бор кишининг жим туриши қийин.
33. Ҳисоб-китобсиз одам узоққа бормайди.
34. Ҳеч кими йўққа ҳам мерос топилади.
35. Ўтмиш ҳамиша ширин хотираларга бой бўлади.
36. Тушкунлик – ночорлик ҳосиласи.
37. Шубҳа одамни емиради.
38. Кечиккан фикр беҳуда.
39. Ортиқча истаган боридан ҳам айрилади.
40. Асосли таҳлиллар ҳақиқатга олиб боради.
#Билол.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3