- Мессига қарши персонал қўриқлаш услубидан фойдаланиш жуда қийин. Бунинг учун ҳимоячи беҳад юқори савияда бўлиши лозим. Мессини тўхтатишнинг энг яхши йўли - бутун жамоа бўлиб ўйнаш ва чизиқлар оралиғидаги масофани қисқартириш.
Майдон марказини кўпроқ футболчилар билан тўлдириш муҳим аҳамиятга эга. Ўшанда «Барселона» ўйини бузилади ва ҳужум ташкил қилиши қийинлашади. Бу эса Мессидаги имкониятни ҳам пасайтириши ва тўп қабул қилиб олишида қийинчиликлар туғдириши турган гап.
Шу билан бирга уни кўпроқ қанотда ўйнашга мажбур қилиш керак. Агар у марказга ўтиб олса, чап оёғида зарба йўллаш имкониятига эга бўлади. Аммо бу ишларни қилар экансиз, бошқа муаммога дуч келасиз: «Барселона» таркибида бошқа хавфли ўйинчилар ҳам бор.
Менинг хулосам мана бундай: Месси жисмонан 100 фоиз тайёр бўлганида уни тўхтатиш имконсиз. Ва бу ерда на мураббий, на тактика ва на ҳимоя стратегияси муҳим ўрин тута олади, - дейди мураббий.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев