Бор дардимга дармоним.
Қолмас эди армоним,
Қучоғингда жон берсам.
Ўз сўзимда аҳдлиман,
Шукр, тож-у тахтлиман.
Дунёда энг бахтлиман,
Қучоғингда жон берсам.
Қилмай қалбингда завол,
Берайин битта савол.
Келмасму сенга малол,
Қучоғингда жон берсам.
Азобдан қақшар таним,
Танҳо сен суянганим.
Кула олмайди ғаним.
Қучоғингда жон берсам.
Ёв ҳеч нарса демасдир,
Бизнинг ғамни емасдир.
Ўлим ҳеч гап эмасдир,
Қучоғингда жон берсам.
Юракка ғамни кўмиб,
Ширин ҳаёлга чўмиб,
Кўзимни аста юмиб,
Қучоғингда жон берсам.
Синмас тоғ каби ғурур,
Қалбимда ўтли сурур,
Қаддим ҳам бўлар мағрур,
Қучоғингда жон берсам.
Бардошим толар инграб,
Сабрим тошар дил тиғлаб,
Оғриқдан унсиз йиғлаб,
Қучоғингда жон берсам.
Юрмайин кўзни ўйиб,
Қонай васлингга тўйиб,
Кўкрагингга бош қўйиб,
Қучоғингда жон берсам.
Артиб манглай теримни,
Шайлаб нари-беримни,
Ёзиб сўнгги шеъримни,
Қучоғингда жон берсам
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев