Сен 1
ёшлигингда онанг сени
овқатлантирар ва ювинтириб қўяр
эди, сен эса унга “миннатдорчилик”
сифатида кечалари билан йиғлаб
чиқар эдинг.
Сен 2 ёшга қадам қўйганингда, у
сенга юришни ўргатди, сен эса унга
сени чақирган пайтда узоққа
югуриб кетиб қолиб жавоб
қайтардинг.
Сен 3 ёшга кирганингда, у сенга
ширин, мазали таомлар тайёрлаб
бера бошлади, сен эса
ликопчангни ерга ташлаш билан
“рахмат” айтардинг.
Сен 4 ёшга кирганингда, у сенинг
қўлингга ҳар хил қаламлар
тутқазди, сен эса улар билан уйнинг
деворларига, столларга чизиб
ташладинг.
Сен 5 ёшга тўлгач, у сени боғчага
тоза, чиройли кийимларда
жўнатди, эвазига сен ҳар куни
кийимларинг кир ҳолатда қайтар
эдинг.
Сен 6 ёшга кирганингда эса,
қўлингдан ушлаб мактаб томон
олиб борди, сен эса унга “мактабга
боришни хоҳламайман” деб
бақириб жавоб қайтарардинг.
Сен 7 ёшингда копток сотиб олиб
берди, сен эса унга
қўшниларингнинг ойнасини
синдириш билан “рахмат” дединг.
8 ёшлигингда сенга музқаймоқ
олиб берди, сен эса музқаймоқни
юзларингга суриб ташлашлик
билан миннатдор бўлдинг.
9 ёшлигингда у сени чет
тилларини ўрганишинг учун
алоҳида ўқитувчи ёллаб, пул
тўлади. Сен эса бепарволик ила
дарс қилмай унга жавоб
қайтардинг.
10 ёшингда у сени ҳар куни
футболдан сузишга,
дўстларингнинг туғилган кунларига
олиб борди, сен эса машина
йўллардан орқа-олдингга қарамай
югуриб ўтиб кетар эдинг.
11 ёшингда у сени ва
дўстларингни киноларга олиб
борди, сен эса унга турли хил
ҳунарлар кўрсатиб жавоб
қайтардинг.
12 ёшингда у сени кўп ТВ
кўришингдан қайтарди, сен эса
онангни тезроқ ташқарига
чиқишини кутиб ўтирдинг.
13 ёшлигингда сочингни
калталатишингни айтса, уни “диди”
йўқликда айблардинг.
14 ёшлигингда ёзги оромгоҳларга
боришинг учун қўлингга пул берди,
сен эса унга лоақал бирон марта
қўнғироқ қилишни ўйламадинг.
15 ёшингда ишдан келгандан сўнг
сени бағрига босишни хоҳларди,
сен эса хонангга қамалиб олиб
ўтирардинг.
16 ёшингда сенга машина
ҳайдашни ўргатди, сен эса имкон
бўлди дегунча машинада рухсатсиз
кетиб қолар эдинг.
17 ёшингда у сенга уяли
алоқанинг энг сўнгги моделидан
олиб берди. Сен эса унга кечалари
ўша телефонингни ўйнаб
“миннатдорчилик” билдирдинг.
18 ёшингда мактабни
битирганингда, онанг уйда хурсанд
бўлиб сени кутди, сен эса ўша куни
битирув оқшомидан жуда кеч
қайтдинг.
19 ёшингда ўқишингга пул тўлади,
сумкаларингни тўғирлаб, коллежга
олиб бориб қўйди, сен эса у билан
жаҳл билан ҳайрлашардинг. Чунки
дўстларинг олдида “ҳижолат”
бўлиб қолишдан уялардинг-да!
20 ёшингда у кимлар билан
учрашаётганинг ҳақида сўраган
вақтда, “Ишингиз бўлмасин” дея
кўнглини оғритадиган жавоб
қайтардинг.
21 ёшингда у сенга келажакда
яхши касб эгаси бўлишинг учун
фойдали маслаҳатлар берди. Сен
эса “Сиз хоҳлаган касбни
ўрганмайман!”дея жавоб
қайтардинг.
22 ёшингда коллежни
тугатганингда у сени табриклаб
бағрига босди. Сен эса ундан чет
элга саёҳат учун пул сўрадинг.
23 ёшингда янги уйинг учун
мебелъ сотиб олди. Сенга эса унинг
ҳунук эканлиги ёқмай, ношукрлик
ила “миннатдор” бўлдинг.
24 ёшингда у сени моддий
аҳволинг ва келажакдаги
режаларинг ҳақида сўраганда,
“Тинч қўйинг, мени!” дея жавоб
бердинг.
25 ёшингда бутун тўйинг
ҳаражатларини кўтарди, сени
бағрига босиб йиғлади ва сени
қанчалик яхши кўриши ҳақида
айтганда, сен оиланг билан бошқа
шаҳарга кўчиб кетиб унга “рахмат”
айтдинг.
28 ёшингда чақалоғингни кўриш
ва уни катта қилишда ёрдам бериш
учун чақирган бир вақтда, “Унинг
тарбиячиси бор” дея рад этдинг.
32 ёшингда у сенга
қариндошларнинг туғилган
кунларини эслатиб боришни
айтганда, “Ҳозир жуда ҳам бандман,
ишларим кўп!” дея жавоб қилдинг.
40 ёшингда онанг касал бўлиб,
сенинг ғамхўрлигингга муҳтож бир
пайтда, “Ота-оналар ўз
фарзандларига малол келмаслиги
керак” деган “замонавий”
гапларингни айтдинг.
Ва ниҳоят, у тўсатдан вафот этди.
Ва у учун ҳеч қачон қилмаган ҳар
бир нарсанг қалбингнинг туб-
тубида худди момақалдироқдек
гумбурлаб, кўз ёшларинг
тўкилишига , бир кун келиб сен
ҳам унинг ҳолига тушишингни
эслатиб минг пушаймон
бўлишингга сабаб бўлди!
Унутманг! Агар ота-онангиз ҳали
ҳам ҳаёт бўлсалар, уларни янада
ҳурмат қилиб, ғамхўрлик қилинг.
Агар бу оламдан кўз юмган
бўлсалар, уларни сизга қилган
меҳрибонликларини эслаб, улар
учун доимо дуода бўлишни асло
унутманг..!
0
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев