Кўнгил уздим, сўзсиз ғамлар ютар бўлдим.
Сиз менга дард, мен хам сизга хатар бўлдим,
Сиз бўлмаса бошқа кимни кутар бўлдим.
Лолазормас, қирлардаги қоним мени,
Тўкилган барг, хазон бўлган шоним мени,
Сиздан кетиб қийналмоқда жоним мени,
Сиз бўлмаса бошқа кимни кутар бўлдим.
Қолар бўлди битмай қолган қай ишларим,
Оқ сочларим-айтолмаган ташвишларим.
Кулманг сизга етса бир кун миш-мишларим,
Сиз бўлмаса бошқа кимни кутар бўлдим.
Мен етмаган, сиз кутмаган номин олиб,
Мен айтмаган, сиз ютмаган сўзлар қолиб.
Айро тушдик, бизлар мангу ишқдан тониб,
Сиз бўлмаса бошқа кимни кутар бўлдим.
Тилим тийдим, лабим титраб сўзим қолди,
Кетдим олис, ортга боққан кўзим қолди.
Гурур эзди, энди қандай юзим қолди,
Сиз бўлмаса бошқа кимни кутар бўлдим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев