Аддос розияллоҳу анҳу қайтганида хўжайини ундан сўради: «Нима қилаётган эдинг? У киши сени адаштирибди.» Аддос розияллоҳу анҳу жавоб берди: «У сўнги набий. Ўтган барча Анбиёлар у ҳақида хуш хабар берганлар.»
Набий солаллоҳу алайҳи васаллам йўлга тушишлари биланоқ, Жаброил алайҳиссалом Қорн ат-Толиб дея номланган жойда кўринди ва деди: «Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло одамлар сенга қандай муомала қилганини жуда яхши билади ва У тоғлар фариштасини сен нимани хохласанг ўшанга ёрдам қилиши учун жавобгар қилиб юборди.»
Фаришта Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига келди ва саломдан сўнг деди: «Агар сен менга буйруқ берсанг, одамларни икки тоғнинг орасида эзиб юбораман.» Набий солаллоҳу алайҳи васаллам жавоб қайтардилар: «Йўқ. Мен Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан умид қиламанки, уларнинг авлодлари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қиладиган бўлади ва улар Унга бошқани шерик қилмайди.»
Кейинчалик, бу аниқ юз берди ва Тоифнинг барча одамлари мусулмон бўлди
Расулуллоҳ алайҳис-салоту вас-салом Зайд ибн Ҳориса билан Маккага яқинлашиб, кирмоқчи бўлиб турганларида, Зайд шундай деди: "Уларнинг олдига қандай кирасиз, эй Расулуллоҳ, ахир улар Сизни (Маккадан) чиқариб юборишганку?!" Шунда Расулуллоҳ алайҳис-салоту вас-салом: "Эй Зайд, шубҳасиз Оллоҳ таоло сен кўриб турган бу (вазиятни) юмшатувчи, ундан чиқиш йўлларини кўрсатувчидир. Яна Оллоҳ таоло Уз Динига нусрат, Пайгамбарига эса, ёрдам бергувчидир", дедилар. Кейин Мутъам ибн Адийнинг олдига унинг ҳимоясида Маккага кирмокчилигини билдириб Хузоъа қабиласидан бир кишини юбордилар. Мутъам розилик билдирди. Шундай қилиб Расулуллоҳ алайҳис-салоту вас-салом Маккага қайтдилар islom.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев