а.в.)га қарши тил бириктириши
Ибн Исҳоқ: қурайшликлар Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобаларининг ҳабашистонга бориб ҳузур ва қарор топганликлари, нажошийнинг бошпана сўраб келган мусулмонларни ўз ҳимоясига олгани, Умар (р.з.) мусулмон бўлиб, ҳамза ибн абдулмутталиб билан бирга Расулуллоҳ (с.а.в.) ва саҳобалари томонга ўтгани ҳамда ислом дини қабилалар орасида ёйила бошлаганини кўришгач, барчалари бир жойга йиғилиб, бану абдулмутталибга қарши, уларга қиз бериб қиз олмаслик, ҳеч қандай олди-сотди қилмаслик каби шартлар битилган саҳифани ёзишга келишдилар. сўнгра мазкур саҳифани буни барчага билдириш мақсадида каъба ичига осиб қўйдилар. Ушбу саҳифага котиблик қилган киши мансур ибн икрима ибн омир ибн ҳошим ибн абдуманоф ибн абдуддор ибн Қусай эди.
ибн ҳишом бошқа бир ривоятда ан-надр ибн ал-ҳориснинг котиб бўлганини айтган. расулуллоҳ (с.а.в.) уни дуоибад қилганлар ва шундан сўнг унинг баъзи бармоқлари фалаж бўлиб қолган.
Ибн Исҳоқ: қурайшликлар бу ишни қилганларида Бану Ҳошим ва бану-л-мутталиб ўз жамоатлари билан абу толиб ибн абдулмутталибга келиб қўшилдилар. бану ҳошимдан асл номи абдулуззо ибн абдулмутталиб бўлган абу лаҳаб эса ажралиб чиқиб Қурайш мушрикларига қўшилди ва уларни қўллаб-қувватлади
айтишларича, абу Жаҳл ибн ҳишом, ҳаким ибн ҳизом ибн Хувайлид ибн асадни қули билан биргаликда расулуллоҳ (с.а.в.) билан қамалда турган аммаси Хадича бинт Хувайлидга буғдой олиб кетаётганида учратиб қолди. Унга қаттиқ ёпишиб: «бану ҳошимга егулик олиб кетаяпсанми? аллоҳга қасамки, сен ва олиб кетаётган егулигинг бир қадам ҳам шу ердан жилмайди. сени бутун маккада шарманда қиламан», – деди. шу пайт абу-л-бахтарий ибн ҳошим ибн ал-ҳорис ибн Асад келиб қолиб: «У билан нима ишинг бор?» – деб сўради. шунда абу Жаҳл: «мана бу бану ҳошимга егулик олиб кетаётган
экан», – деди. абу-л-бахтарий (унга): «бу аммасининг олдинроқ унга омонат сифатида юборган егулиги эди, ўшани олиб боришига тўсқинлик қилаяпсанми? бу одамнинг йўлини тўсма», – деди. абу Жаҳл бундан бош тортган эди, иккиси орасида жанжал чиқиб, абу-л-Бахтарий туянинг жағ суяги билан уриб унинг бошини ёрди ва оёқ-лари билан қаттиқ тепди. ҳамза ибн абдулмутталиб нима бўлишини яқиндан жимгина кузатиб турарди. Улар бу воқеанинг расулуллоҳ (с.а.в.) ҳамда у зотнинг асҳобларига етиб бориши ва мусулмонларнинг бундан хурсанд бўлишларини хуш кўрмас эдилар. расулуллоҳ (с.а.в.) эса шу ҳолатда ҳам қавмларини кечаю кундуз, яширину ошкора тарзда аллоҳга иймон келтиришга чорлаб даъват этар, бу борада ҳеч кимдан тортинмас эдилар islom.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев