а.в.)га азият етказиши
менга етиб келишича, абу Жаҳл ибн ҳишом расулуллоҳ (с.а.в.)га дуч келиб қолиб: «аллоҳга қасамки, эй муҳаммад, ё сен илоҳларимизни ҳақорат қилишдан воз кечасан ёки биз ҳам сен ибодат қилаётган илоҳингни ҳақоратлаймиз», – деди. шунда бу ҳақда Аллоҳ шу оятни туширди: «Аллоҳдан ўзгага сиғинадиганлар (бутлари)ни сўкмангиз! Акс ҳолда, улар ҳаддан ошиб, билмасдан Аллоҳни сўкиб юборадилар»161. Менга зикр этишларича, шундан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) уларнинг илоҳларини ҳақорат қилишдан қайтариб, уларни аллоҳга иймон келтиришга чақира бошладилар
Умаййа ибн Халаф ибн Ваҳб ибн ҳузофа ибн Жумаҳ қачон Расулуллоҳ (с.а.в.)ни кўрса ғийбат қилиб, олдиларида масхара этарди. Аллоҳ у ҳақида шундайни оят туширди: «(Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи, (олдида) масхара қилувчи ҳар бир кимсанинг ҳолига вой! Қайсики, у мол-дунёни йиғиб, уни санагани санаган ва моли (бойлиги) уни абадий қолдиради, деб ўйлайдиган кимсадир. Йўқ! Қасамки, албатта, у «Ҳутама»га ташланур! (Эй, инсон!) «Ҳутама» нима эканлигини сенга не ҳам англатур?! (У) ёқиб қўйилган Аллоҳнинг бир оловидирки, (у баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур. Албатта, у (олов) уларни қамраб олувчидир. (Ўзлари) узун устунларда (занжирбанд) бўлурлар»159.
Ибн Ҳишом: ҳумаза деб, бир кишини очиқдан-очиқ ҳақоратлаш, унга кўз орқали имо-ишора этиш ва кўз қисиш билан ғийбат қилишга айтилади. Лумаза эса, инсонларни яширин тарзда айблаб, уларга азият етказишдир.
Ибн Исҳоқ: у ос ибн Воил ас-саҳмийдир. расулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобаларидан Хаббоб ибн ал-арат маккада темирчилик билан шуғулланиб қилич ясарди. У ос ибн Воилга унга деб ясаган қиличларни сотди. лекин Воил моли бўла туриб, қиличларни насияга олди. бир куни Хаббоб унинг олдига қарзини сўраб борди. шунда ал-ос: «Эй Хаббоб! сен динида бўлган анави дўстингиз муҳаммад «жаннатда унинг аҳли тусаганча тилла, кумуш, кийим-кечак ва хизматкорлар бор», деб айтмаяптими?» – деди. Хаббоб: «ҳа», – деди. шунда ал-ос: «Унда мени қиёмат кунигача тинч қўй, эй Хаббоб, ана ўша жойга бориб олай, ўша ерда ҳаққингни тўлайман. аллоҳга қасамки, на сен ва на дўстларинг, эй Хаббоб, аллоҳ наздида менчалик суюкли ва бу борада у қадар насибага эга эмассиз», – деди. шунда аллоҳ у ҳақида шу оятни туширди: «(Эй, Муҳаммад!) Оятларимизга кофир бўлган ва: «Қасамки, албатта, (охиратда ҳам) менга мол-мулк ва фарзанд ато этилур», деган кимсани кўрдингизми? У ғайб (илми)дан хабардор бўлибдими ёки Раҳмон даргоҳидан аҳд олибдими?! Йўқ! Албатта, (Биз) унинг айтаётган сўзини ёзиб қўюрмиз ҳамда унга азобни зиёда қилурмиз. У айтаётган (мол-мулк)ни (Биз) мерос олурмиз, у эса, ҳузуримизга ёлғиз келур»
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев