расулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобалари Умар ва ҳамза билан ҳимояланиб, ҳатто Қурайшдан кучайиб кетдилар. абдуллоҳ ибн масъуд: «биз Умар исломни қабул қилмагунича каъбанинг ёнида намоз ўқий олмас эдик. У мусулмон бўлгач, қурайшликлар билан уришиб, охири Каъбанинг олдида намоз ўқийдиган бўлди, биз ҳам Умар билан бирга ўқидик», – деб айтар эди. Умарнинг мусулмон бўлиши расулуллоҳ (с.а.в) саҳобаларининг бир гуруҳи ҳабашистонга чиқиб кетганларидан сўнг бўлган эди.
ал-баккоий: «менга мисъар ибн кидом саъд ибн иброҳимдан ривоят қилиб айтишича, абдуллоҳ ибн масъуд: «Умарнинг исломга кириши – фатҳ149, ҳижрати – нусрат150, амирлиги – раҳмат бўлган эди. Умар исломни қабул қилмагунича каъбанинг ёнида намоз ўқий
олмаган эдик. мусулмон бўлгач, Қурайш билан уришиб, каъба-
нинг олдида намоз ўқийдиган бўлди. биз ҳам у билан бирга намоз ўқидик», – деган эди
Ибн Исҳоқ: менга абдураҳмон ибн ал-ҳорис абдуллоҳ ибн айёш ибн абу рабиъадан, у абдулазиз ибн абдуллоҳ ибн омир ибн рабиъадан, у эса онаси Умму абдуллоҳ бинт абу ҳасмадан ривоят қилиб, деди: «аллоҳга қасамки, биз ҳабашистон ерига кўчиб кетишга тайёрланиб турган эдик. омир бир ишимиз юзасидан кетган эди. Тўсатдан Умар ибн ал-Хаттоб келиб, олдимда тўхтади. У ўша вақт мушрик эди. биз ундан азият, озор ва қийноқлар кўрардик. Умар: «Эй Умму абдуллоҳ, кўчиб кетаяпсизларми?» – деди. мен: «ҳа, аллоҳга қасамки, биз аллоҳнинг ери бўйлаб чиқиб кетаяпмиз. сен то аллоҳ енгиллик яратиб бергунга қадар бизга озор бердинг, қаҳр қилдинг», – дедим. Умар: «аллоҳ сизга ҳамроҳ бўлсин!» – деди. мен унинг юзида аввал кўрмаган раҳмдилликни кўрдим. сўнг кетди. менинг фикримча, бизнинг бу ерлардан чиқиб кетишимиз уни қайғуга солганди. шу пайт омир ишини битириб келганди, мен: «Эй абу абдуллоҳ, ҳозиргина Умарнинг раҳмдиллиги ва бизга бўлган қайғусини кўрганингда
эди!» – дедим. У: «Уни мусулмон бўлган, деб умид қилаяпсан-
ми?» – деди. мен: «ҳа», – дедим. У: «сен кўрган одам то эшаги исломни қабул қилмагунча, исломни қабул қилмайди», – деди. У бу сўзни Умарнинг исломга нисбатан шафқатсизлиги ва қўполлиги сабабли умидсизланиб айтган эди
Ибн Исҳоқ: Умарнинг мусулмон бўлиши хусусида менга етиб келганига кўра, унинг синглиси Фотима бинт ал-Хаттоб саид ибн Зайд ибн амр ибн нуфайлнинг аёли эди. Фотима ва унинг эри саид ибн Зайд исломни қабул қилган эдилар. бироқ мусулмон бўлганларини Умардан яширишарди. Унинг қавмидан, бану адий ибн каъб уру-ғидан бўлган нуъайм ибн абдуллоҳ ан-наҳҳом исмли бир киши ҳам исломни қабул қилган, бироқ қавмидан қўрқиб мусулмонлигини сир тутарди. Хаббоб ибн ал-аратт Фотима бинт ал-Хаттобнинг уйига Қуръон ўқишни ўргатиш учун келиб турарди. Умар бир куни қиличини белига тақиб, расулуллоҳ (с.а.в.) ва бир гуруҳ саҳобаларини кўзлаб кўчага чиқди. Унга мусулмонлар сафодаги бир уйда йиғилиб ўтиришгани ҳақида хабар етганди. мусулмонлар эркагу аёлларини қўшганда қирққа яқин киши эдилар. Улар ичида расулуллоҳ (с.а.в.), амакилари ҳамза ибн абдулмутталиб, абу бакр ибн абу Қуҳофа ас-сиддиқ, алий ибн абу толиб ва маккада расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга қолган, ҳабашистонга чиқиб кетмаган бир гуруҳ мусулмон кишилар (р.з.) бор эди. нуъайм ибн абдуллоҳ Умарни учратиб қолиб: «Йўл бўлсин, Умар», – деди. Умар: «муҳаммаднинг олдига кетаяпман. Қурайшликларнинг бирлигини бузган, уларнинг ақлини паст санаган, динини айблаган ва илоҳларини сўккан бу собиъни151 ўлдирмоқчиман», – деди. нуъайм: «аллоҳга қасамки, нафсинг сени алдаб қўйибди, эй Умар! наҳотки, муҳаммадни ўлдирганингдан сўнг Бану Абдуманоф сенга ер юзида юришингга имкон беради, деб ўйлайсан. сен бориб аввал қариндошларингни тузатмайсанми?!»– деди. Умар: «Қайси қариндошларимни?» – деди. У: «куёвинг ва амакингнинг ўғли саид ибн Зайд ибн амр ва синглинг Фотима бинт ал-Хаттобни-да! Улар аллоҳга қасамки, мусулмон бўлиб, муҳаммад-нинг динига эргашишган. сен уларнинг масаласини ҳал қил», – деди. Умар синглиси ва куёвининг уйига қараб жўнади. Уларнинг уйида Хаббоб ибн ал-аратт ҳам бор эди. Унинг ёнида «то ҳа» сураси ёзилган бир вароқ бор эди. Хаббоб уларга шу сурани ўқитаётган эди. Улар Умарнинг шовқинини эшитганларида Хаббоб ичкари хонага ёки уйнинг бир жойига яшириниб олди. Фотима бинт ал-Хаттоб варақни олиб, тагига яширди. Умар уйга яқинлашганида Хаббобнинг уларга ниманидир ўқиб бераётганини эшитган эди. Уйга кирганда: «Мен эшитган бемаъни нарса нима?» – деб сўради. Улар: «сен ҳеч нарсани эшитганинг йўқ», – дейишди. У: «аллоҳга қасамки, менга айтишларича, сиз муҳаммаднинг динига эргашибсиз», – деди-да, куёви саид ибн Зайдга ташланди. шунда синглиси Фотима бинт ал-Хаттоб эрини ҳимоя қилиш учун турганда, Умар уни ҳам уриб, жароҳатлади. У шундай қилгач, синглиси ва эри: «ҳа, мусулмон бўлдик, аллоҳ ва унинг расулига иймон келтирдик. нима қилсанг, қил!» – дейишди. Умар синглисининг қонга беланганини кўриб, қилган ишидан афсусланиб, ўзини тийди. синглисига: «ҳозиргина ўқиётган ўша варақни менга беринглар, муҳаммад нимани келтирганини бир кўрай», – деди. Умар ёзишни билар эди. шундай дегач, синглиси: «сен уни йиртиб юборишингдан қўрқамиз», – деди. Умар: «Қўрқма», – деди ва ўқиб бўлиб, қайтаришга илоҳларининг номи билан қасам ичди. Умар бу сўзларни айтганида, синглиси унинг исломга киришига умид қилиб: «ака, сиз мушрик ҳолингизда нопоксиз. бу Қуръонни фақат пок киши ушлай олади», – деди. Умар туриб ғусл қилди ва синглиси унга варақни берди. Унда «то ҳа» сураси ёзилганди. Умар суранинг бош қисмини ўқиб: «бу нақадар гўзал сўз, нақадар оромбахш!» – деди. буни Хаббоб ибн ал-аратт эшитиб, унинг олдига чиқди ва: «аллоҳга қасамки, сени аллоҳ ўз пайғамбарининг дуоси билан мушарраф қилган бўлишини умид қиламан. Чунки мен кеча пайғамбаримизнинг: «Эй аллоҳ, исломни абу-л-ҳакам ибн ҳишом ёки Умар ибн ал-Хаттоб билан азиз қилгин», – деб дуо қилаётганларини эшитдим. сенга аллоҳни эслатаман, эй Умар! аллоҳни!» – деди. шунда Умар: «Эй Хаббоб, менга муҳаммад қаердалигини кўрсат. мен бориб исломга кирай», – деди. У: «сафодаги бир уйда, бир неча саҳобалари ёнидалар», – деди. Умар қиличини олиб, белига тақди. сўнг расулуллоҳ (с.а.в.) ва саҳобалари томон жўнади. келиб эшикни тақиллатди. мусулмонлар Умарнинг овозини эшитганларида, расулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобаларидан бири туриб эшик тирқишидан қаради. Умарнинг қилич таққанини кўриб, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларга хавотирланиб, келди-да: «Эй Аллоҳнинг расули, бу Умар ибн ал-Хаттоб экан, қилич тақиб келибди», – деди. ҳамза ибн абдулмутталиб: «Унга рухсат беринг. агар яхшилик билан келган бўлса, яхшилик қиламиз. агар ёмонлик билан келган бўлса, ўз қиличи билан ўлдирамиз», – деди. шунда расулуллоҳ (с.а.в.): «изн бер!» – дедилар. ҳалиги киши Умарга киришга изн берди ва расулуллоҳ (с.а.в.) ўринларидан туриб, хонада кутиб олдилар. Умарнинг белбоғидан тутиб қаттиқ тортдилар ва: «Эй Хаттобнинг ўғли, нима учун келдинг? Қасамки, аллоҳ сенга бир бало туширмагунча тўхтамайдиганга ўхшайсан!» – дедилар. Умар: «Эй Аллоҳнинг элчиси, мен аллоҳга, расулига ва у аллоҳ ҳузуридан келтирган нарсаларга иймон келтириш учун келдим», – деди. расулуллоҳ (с.а.в.) шундай такбир айтдиларки, бундан у зотнинг хонадаги саҳобалари Умарнинг мусулмон бўлганини билдилар. кейин расулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобалари жойларидан тарқалдилар. ҳамзадан сўнг Умар ҳам мусулмон бўлганида, уларнинг руҳлари кўтарилган, бу икки киши Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ҳимоя қилишлари ва улар ёрдамида мусулмонлар адолат талаб қила олишларини билишган эди
Ибн Исҳоқ: менга Абдуллоҳ ибн Умарнинг озод қилган қули Но-фиъ ибн Умардан ривоят қилиб, сўзлаб берди. ибн Умар: «отам
Умар исломга кирганида: «Қурайшликлар ичида энг яхши гап тарқатадиган киши ким?» – деб сўради. Унга: «Жамил ибн Маъмар ал-Жумаҳий», – деб айтишди. отам эрталаб Жамилнинг олдига кетди. мен ҳам унга эргашдим ва нима қилаётганини кузатдим. мен кўрганларимни тушунадиган ёшдаги ўспирин эдим. отам унинг олдига келиб: «Эй Жамил, менинг мусулмон бўлганимни ва Муҳаммаднинг динига кирганимни билдингми?» – деди. Аллоҳга қасамки, у отамга жавоб ҳам қайтармай, кийимини судраб туриб кетди. Умар унинг орқасидан борди, мен отамга эргашдим. Жамил масжид эшиги олдига келиб, бор овози билан: «Эй Қурайш жамоаси, билиб қўйинг, Умар ибн ал-Хаттоб динидан қайтибди», – деди. Қурайшликлар Каъба атрофидаги жойларида йиғилиб ўтиришган эди. Умар унинг орқасида туриб: «У ёлғон айтаяпти. мен мусулмон бўлдим ва аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва муҳаммад Унинг қули ва элчиси эканига гувоҳлик келтирдим», – деди. Улар Умарга ташланишди. шу зайлда то қуёш тепаларига келгунича уришишди. отам чарчаб, ўтириб қолди. одамлар унинг тепасида туришарди. Умар: «Хоҳлаганингизни қилинг, аллоҳга қасам ичаманки, агар биз уч юз киши бўлганимизда эди, ё биз сизга ёки сиз бизга бу каъбани ташлаб чиқиб кетган бўлардингиз», – дер эди. Улар шу ҳолатда экан, Қурайш оқсоқолларидан бири келиб қолди. Унинг эгнида кенг чакмон ва
гулли кўйлак бор эди. оқсоқол одамлар олдида тўхтаб: «нима
гап?» – деб сўради. Улар: «Умар диндан қайтибди», – дейишди. У: «Бас қилинг, одам ўзи учун бир ишни танлаган бўлса, сизга нима?! бану адий ибн каъб биродарларини сизга шундай топшириб қўяди, деб ўйлаяпсизми? бу одамни ўз ҳолига қўйинг!» – деди. аллоҳга қасамки, улар отамни худди ечиб олинган кўйлакдек тарк этишди. отам мадинага ҳижрат қилганидан сўнг ундан: «отажон, мусулмон бўлган кунингизда сиз билан уришаётган қавмни ҳайдаган киши ким?» – деб сўрадим. У: «Эй ўғлим, у ос ибн Воил ас-саҳмий
эди», – деди.
Ибн Ҳишом: менга илм аҳлидан бўлган баъзи кишиларнинг айтиб беришларича, ибн Умар: «отажон, мусулмон бўлган кунингизда сиз билан уришаётган одамларни ҳайдаган киши ким? аллоҳ уни яхшилик билан мукофотласин!» – деганимда, отам: «Эй ўғлим, у Ос ибн Воил ас-саҳмий эди. аллоҳ уни яхшилик билан мукофотлама-
син», – деди.
Ибн Исҳоқ: менга абдураҳмон ибн ал-ҳорис Умарнинг уруғи ёки оиласидан бўлган бир кишидан ривоят қилдики, Умар шундай деган: «мен мусулмон бўлган ўша тунда, расулуллоҳ (с.а.в.)га энг адовати кучли одам кимлигини эслай бошладим. мақсадим унинг
олдига бориб, мусулмон бўлганимни билдириб қўйиш эди. Мен:
«абу Жаҳл!» – дедим (Умар – ҳантама бинт ҳишом ибн ал-муғиранинг ўғли, яъни абу Жаҳлнинг жияни эди). тонгда унинг уйига келиб, эшигини тақиллатдим. У чиқиб: «Жиян, хуш келибсан. сени нима олиб келди?» – деди. мен: «мен олдингга аллоҳга, Унинг элчиси муҳаммадга иймон келтирганимни ва у зот келтир-
ган нарсаларни тасдиқлаганимни билдириб қўйиш учун келдим»,– дедим. У эшикни юзимга ёпиб: «аллоҳ сени ва келтирган хаба-
рингни балога йўлиқтирсин», – деди islom.uz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев