САЛОТИ ТУНАЖЖИНА (МУНАЖЖИЯ САЛАВОТИ)
Аллоҳумма солли ъало саййидино Муҳаммадин ва ъало оли саййидино Муҳаммад солатан, тунажжийно биҳо мин жамиъил-аҳволи вал-офот, ва такзий-лано биҳо жамиъал-ҳожот, ва тутоҳҳируно биҳо мин жамиъис-саййиот, ва тарфаъуно биҳо ъиндака аълод-дарожот ва тубаллиғуно биҳо ақсол-ғойоти мин жа-миъил-хойроти фил-ҳайоти ва баъдал-мамот, бираҳ-матика йо арҳамар-роҳимийн.
Маъноси: Алллоҳим,саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва саййидимиз Ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га шундай салавот оборгинки, у салавот воситасида бизларга барча қўрқинч ва офатлардан нажот бергайсан, у ор-қали барча ҳожатларимизни раво айлагайсан, бизни барча ёмонликлардан поклагайсан, Ўзингнинг ҳузурингда энг юқори даражаларга кӯтаргайсан, у салавот орқали бу дунёда ҳам охиратда ҳам барча яхшиликлардан иборат бўлган энг юксак мақсадларимизга етказгайсан! Раҳматинг билан (дуомизни қабул эт) эй раҳмиларнинг энг раҳмлиси!
Аллоҳ таолога бирор ҳожати бўлган киши бу саловатни минг марта ўқийди.
Шайх ас-Солиҳ аз-Зарир айтдилар; Шўр (Қизил) денгизида мен кемага миндим. Денгизда қаттиқ, шамол турди. Кемадаги инсонлар қичқириб дод-вой,солишди. Мана шу вақтда менга уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолибман. Тушимда Пайғамбар (соллалдоҳу алайҳи ва,саллам)ни кўрдим ва менга айтдилар: «Кемадаги кишиларга айт, мана шу саловатни минг марта,ўқисин''. Қейин уйқудан уйғониб, мазкур тушимни кемадаги кишиларга айтдим. Ушбу саловатни уч юз марта ўқиган эдикки- Аллоҳ таоло бизларни бу фалокатдан қутқарди". https://play.google.com/store/apps/details?id=tj.yoqubjon.gozal_salavotlar
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1