Шарқ мучал йиллари таъбирига кўра, Ит мучали ҳам хар 60 йилда ўзининг беш унсур бўйича хусусиятларига эга бўлади. Булар қуйидегилардан иборат.
1) Металл унсуридаги Ит мучал йиллари: 1910, 1970, 2030 йиллар.
Мазкур мучал йилида туғилганлар ўзларига ишонган, ўз қобилиятига таяниб иш кўрадиган, тўғри характерли, ўйлаганини гапирадиган бўладалар. Бошлаган ишини ўз ақли ва салохияти билан бажаришга кўзи етади. Улар ўз олдиларига қўйган мақадини рўёбга чиқариш учун бор куч-ғайратини ишга соладилар. Ушбу мучал сохиблари ўз яқинлари ва оиласига содиқдир. Ўзларига мос турмуш ўртоғи танлашда янглишмасалар бас.
Металл унсуридаги Ит мучал йилида туғилганлар очиқроқ, хотиржам ва киришимли бўлишга ҳаракат қилишлари тавсия этилади.
2) Сув унсуридаги Ит мучал йиллари: 1922, 1982, 2042 йиллар.
Мазкур мучал йилларида туғилганлар элпатак, киришимли ва ёқимтой бўладилар. Ниҳоятда дўстлашувчан бўлганликлари сабаби уларнинг ёру дўстлари, таниш-билишлари кўп бўлади.
Ушбу мучал соҳиблри беғам, тартиб-қоидага амал қилмасликлари, ўзларининг сарф-харажатларини ҳисобга олмасликлари сабабли турли муоммоларга ҳам дуч келадилар. Шундай бўлса-да, оиласига, яқинларига, дўстларига нисбатан саҳий ва ҳотамтойдирлар. Аммо ҳар қандай ҳотамтойликнинг ҳам чеки-чегараси бўлишини ёддан чиқармаслик керак.
Сув унсуридаги Ит мучал йилида туғилганлар ўта саҳий, топканини ҳар кимга беравериши мумкин. Шу боис, қашшоқ бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлиш лозимлигини маслаҳат берамиз.
3) Ёғоч унсуридаги Ит мучал йиллари: 1934, 1994, 2054 йиллар.
Мазкур мучал йилида туғилганлар тўғри, адолатпарвар ва мехнатсевар ходимлардир. Бошқа мучалдошларига нисбатан камроқ мустақилдирлар мустақилдирлар. Шунинг учун ҳам улар ёлғизликдан кўра кўпроқ жамоада бўлишни истайдилар. Улар эл ичида танилган кишилардир.
Мазкур мучал соҳиблари санъат асарлари ва гўзаллик шайдоларидир. Шунинг учун ҳам улар турли тарихий ва санъат асарларини, танга, осору атиқаларни йиғишни севадилар. Шахардан кўра кўпроқ қишлоқда яшашни ёқтирадилар.
Ёғоч унсуридаги Ит мучал йилида туғилганлар жуда ёқимтой ва севимлидирлар. Бошқаларга қарам бўлишдан кўра кўпроқ мустақил яшашга ўрганишлари тавсия қилинади.
4) Олов унсуридаги Ит мучал йиллари: 1946, 2006, 2066 йиллар.
Мазкур мучал йилида туғилганлар жонли, киришимли бўладилар ва кўп дўстлар, таниш-билишлар орттирадилар. Ўзларидаги ғайрати билан ишчан ва меҳнатсевардирлар. тиниб-тинчимас, куч-қувватга тўла бўлган мазкур мучал эгалари турли маросимларда, учрашув ва давраларда қатнашишни хуш кўрадилар. Улар илғор ғояларни ҳам илгари сура оладилар ва ўз қарашлари билан кўпчиликни лол қолдирадилар. Бошқалар эплай олмаган ишларнинг ҳам уддасидан чиқа оладалар. Шунинг учун ҳам уларнинг муҳлислари кўпдир.
Олов унсуридаги Ит мучал йилида туғилганлар ўзига хос қайсар бўладилар, Қайсарликларини жиловлай олсалар, ҳаётда кўпдан-кўп муваффақиятларга эришадилар.
5) Тупроқ унсуридаги Ит мучал йиллари: 1958, 2018 йиллар.
Мазкур мучал йилида туғилганлар қобилиятли, фаросатли, зийрак бўлиб, ўзларига хос ташқи кўринишга эга бўладилар. Ўз ишининг билимдони бўлиб, тўғри танлаган мутахассислигини ва соҳаси бўйича юксак марраларга эришадилар. Мазкур мучал соҳиблари оғир-босиқ, сабрли бўлиб, ортиқча қийинчиликларсиз ўз мақсадига етадилар. Ўз куч ва қобилиятига ишониб иш кўрадилар. Кези келганда, ким бўлмасин, ўзининг фикр-мулоҳазаларини ҳеч бир иккиланмасдан айта оладилар. Оилавий масалаларда эҳтиёт бўлишлари лозим. Чунки улар билан бирга яшаш осон эмас.
Тупроқ унсуридаги Ит мучал йилида туғилганлар қалби кенг бўлиб, ожизларга доимо ўзларининг беғараз ёрдамларини аямайдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг довруғи элга тарқаган бўлади.
Тупрок унсуридаги Ит мучал йилида туғилганлар ишончли дўстларининг фикр ва маслаҳатларини эътиборга олишлари тавсия этилади.
Комментарии 16