Етти ойда ,етмиш ҳил ташвиш,
Етти ойда, етилди миш-миш,
Етти ойда ,Тугаб битди қиш!...
ОТА, Навруз сизсиз ўтарму?...
Бизни янги давр кутарму?..
Совуқ елар баҳор ҳавоси,
Гўё йўқдек булбул навоси,
Эҳ,бу дарднинг борми давоси?!
ОТА ,Навруз сизсиз ўтарму?
Тоғдек ўлкан сабр кутарму?..
Кўз ёшларни тўхтатиб аранг,
Қирмиз юзда қолмади ҳеч ранг.
Сизни излаб бўламан гаранг...
ОТА,Навруз сизсиз ўтарму?
Олғир йиллар оғир ўтарму?...
Ўрнингизни босмади ҳечким,
Кўз ёшимни келади ичгим,
Дунёсидан келмоқда кечгим,
ОТА, Навруз сизсиз ўтарму,
Ўзбек халқи сағир ўтарму?...
Сиз қолдирган мерос табаррук,
Тинчлик учун қиламан қуллуқ,
Эллар ичра Номингиз улуғ,
ОТА, Навруз сизсиз ўтарму,
Бизни янги давр кутарму?...
Зилолабону
12.03.2017 йил
@erka_ohu
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев