Предыдущая публикация
Қайта - қайта келар зарбалар,
Чап беришга улгурмас инсон.
Севмоқ истар эдим, қанчалар,
Лек севилмоқ эмаскан осон.
Ҳар томоним тўла ёлғонга,
Яхшиликка буйсинмас юрак.
Жабр қилдим муштдайин жонга,
Тополмадим бўлгувчи тиргак!
Умид ўлди, умидлар ўлди,
Сокин эди, шундоқ ҳам куйим.
Унган чечак бир зумда сўнди,
Барҳам топди, энг ширин уйқим.
Қолмаяпти хазинлик ичра,
Бисотимда сўз заҳираси.
Ишонгим ҳам келмайди сира,
У топибди гулнинг сарасин...
Ҳур баётим, янграмас жўшқин,
Заҳил тортган юзларим гўё.
Юрак санчиб қолса гар ўқтин,
Мурувватинг кўрсатма дунё!..
Мурувватга зор эмас қалбим...
12.01.2017й
ЗИЛОЛАБОНУ
Ғанижон қизи
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев