керакмасман хечкимга...' Онам
кечир, яна қайтдим, бошим
эгиб пойингга, севдим дея
қувонгандим, яраландим, яна
бездим. Мухаббатдан сарсон
ўзим, адашганам бахтсиз ўзим.
Онам, билсанг хўб тушундим, ўз
уйимдек вафо йўқ, онам сендек
кечиргувчи, мени тушунган
барибир йўқ. Кутар дедим
севганларим, кутмади хеч бири
хам. Менчи шошқалоқ соддами,
шошардим улар томон. Дайдиб
дайдиб кимлар аро, ким
пойидан қайтардим, ким
эшигин тарс ёпдию, бир
эшикка сиғардим...Мен учун шу
эшик муштоқ, онажоним
уйлари, ёпилмайди,
хайдамайди, ўз бағрида
аллалаб... Она кечир, яна
қайтдим бағрим тўла тошларла,
уйдан шошиб кетгандимку
бағрим тўла мехрла...
Йилларимга мехр қўйдинг,
кундан кунга эркалаб, бир
кунлигин тополмадим минг
учраган севгимдан. Бир
мехрибон назарингни ўрнин
босмас юз қиё, юзтасида минг
учқундир...бир мехр йўқ
аслида..... Онам мехри
сўрамасди кутмасди жавобига,
бошқаларчи миннат қилди
арзимас мақтовига... Бугун яна
дилим ёнди, қалбим тўзди
аламдан, яна бир инсон итарди
бағрим тўла мехрни... ёниб
кетди, куйиб сўнди ичимда бор
мехр хам, хар бир туртинган
қўллардан тўкилганди аввал
хам... Бугун яна уйдаманман
бошим эгиб хўрланиб, хеч ким
бошим силамади, бағрида
аллаламай... Ёмон бўлсам
яхшим кўриб, яхшимдан
қувонмади... Кечирмади
хатоларим, сен кечиргандек
мени... тушунмади мени олам,
сен тушунгандек онам.. сендан
бошқасига керакмасман,
керакмасман хеч кимга!
Фақат.... сенга керакману, мен
сени унутар бўлсам..нега
туғдинг мен бахтсизни,
керакмасни хечкимга... Она ,
мана яна қайтдим...
керакмасман хечкимга... сендан
бўлак тушунмади, кутмади,
кечирмади... Қандай бўлса,
шундайликча керак бўлар ким
кимга? Онажоним сендан бўлак
керакмасман хечкимга...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев