Саккиз ёшли боланинг вафот этди онаси,
Барча қалбни титратди ул гўдакнинг ноласи.
Ёлворарди Худога қайтиб бергин онамни,
Фарёд чекиб йиғларди кўздан оқди жоласи.
Ота қайта уйланди, унутсин деб боласи,
Лекин унга ғамхона бўлди она хонаси.
Кўз ёшларин яшириб ёлворарди Худога,
Аммо сира қайтмасди унинг шўрлик онаси.
Бир кун ота ўғлини эркалади бир озга,
Мехр бериб алдалаб бироз тутдику сўзга.
Янги ойинг онангдан айтчи қандай фарқи бор?
Ўғил эса хўрсиниб дархол ёш олди кўзга.
Хақиқий онам менга ёлғон гапирардилар,
Аммо иккинчи онам, гапларида турарлар.
Ота хайрон сўради: Қанақасига, ўғлим?
Ёлғон ростинг нимаси, нима дер эди улар?
Онам айтарди менга, уйга кирмай ўйнасам,
Ёқмайдиган иш қилиб, гапга қулоқ солмасам.
Менга айтар эдилар, овқат бермайман дея,
Усти бошим чанг қилиб кўча кўйдан келмасам.
Баъзан ўйнаб кўчада қолиб кетсам кечгача,
Чиқиб мени изларди, ахтариб топгунгача.
Ва нихоят топганда юз кўзимдан ўпарди,
Уйга етаклаб бориб едирарди тўйгунча.
Ўгай онамнинг эса, гапларида йўқ ёлғон,
Айтар агар келмасанг сенга овқат йўқ ишон.
Мана икки кун бўлди қорним роса очқолди,
Менга ёлғончи онам қайтиб беринг дадажон.
*Улуғбек* http://ok.ru/group/52153842663615
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев