У Саййид Қутбнинг ушбу сўзи эди: «Муовия ва унинг шериги Амр – Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуни назарда тутяпти – ёлғон ва товламачиликка, алдов йўлига, мунофиқлик ва ўз мансабини суистемол қилиш йўлига ўтишгач, Али бундай пасткашликка бормади. Натижада у иккиси ғалаба қозониб, бу мувафаққиятсизликка учради. Чунки бундай ютқазиқ ҳар қандай ютуқдан шарафлидир».
Шайх роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: «Бу ўта қабиҳ ва инкор қилинадиган сўздир».
Бошқа бир ўринда шундай дедилар: «Бу носоғлом ва ярамас сўздир. Муовия ва Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумоларни ҳақоратлашдир».
Савол берувчи айтдики: «Ушбу сўзлар мавжуд бўлган китоблардан қайтариладими?»
Роҳимаҳуллоҳ: «Йиртиб ташланади», дедилар (Шайх Саъид ал-Умарнинг «ан-Насиҳа» китобларидан олинди).
Иккинчи: Аллома Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ:
9/1/1418 ҳижрий санада «Мажалла ад-Даъва» мажалласининг 1591-сонида «Зилал ал-Қуръан» ҳақида сўралдилар. Роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ихлос сурасига берган тафсирини ўқидим. Аҳли сунна вал жамоанинг йўлига зид бўлган қаттиқ сўзларни айтибди. Унинг ушбу сурага берган тафсири ваҳдатул вужуд ақидасини айтганига далолат қилади. Ҳудди шундай (Аллоҳни) олий бўлишини ҳукмронлик ва эгаллаб олиш деб тафсир қилибди».
Мен айтаманки: Бизнинг ушбу асримизда Аллоҳнинг Китоби, Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва у кишининг саҳобалари, ҳамда салафий манҳажининг ҳимоясига туриб, ўзининг қалами ва вақтини аямай ботил ва унинг аҳлини танқид қилишдек фарзи кифоя вожиботини адо этаётган киши – у, шайхимиз, аллома, мужоҳид Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳофизаҳуллоҳдирлар. У кишининг китоблари мен айтаётганларга шоҳиддир. Ушбу асрнинг имомлари томонидан у кишининг қилаётган меҳнатларини қўллаб-қувватлаганлари китобларда битилгандир ва у киши адолатли суннат уламоларидан эканлари нақл қилиниб ўтилгандир.
Ким хоҳласа, айтганларимни рост эканини билиш учун ўша китобларга мурожаат қилиши мумкин. Шайх ҳафизаҳуллоҳ бу ишга фазилатли иш экан деб қўл урганлари йўқ. Балки Аллоҳнинг динини, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ва адолатни қоим қилиб ўтган саҳобалардан иборат салафларимизни ҳимоя қилган ҳолда, ҳақиқат юзага чиқсин дея қўл урдилар. Ўзлари айтган сўзга ҳам бир эътибор қарат:
Ҳафизаҳуллоҳга қуйидаги савол берилди:
«Фазилатли шайх, нима сабабдан жарҳ ва таъдил манҳажини ўзингизга йўл қилиб танладингиз? Ҳолбуки бу йўл даъватчи ва ислоҳотлар билан шуғулланаётганларнинг кўпчилигини назарида умматни парчалашга сабаб ва ушбу йўлдан юрганларга нисбатан кек-адоват сақлашга олиб борадиган йўл бўлиб кўриняпти. Уларни бу фикрга етаклаган далиллари эса, жарҳ ва таъдил замони ривоят қилиш даври тугагандаёқ тугаб бўлган?»
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
Жавоб: «Мен жарҳ ва таъдил манҳажини танлаганим йўқ. Балки кўплаб бидъат, залолатлар ва Исломга сизиб кирган қабиҳ ишларни кўрдим. Исломга зулм ва бўҳтон йўлига кўра чапланган ушбу ботилни инкор қилиш учун, ожиз ва заиф бўлишимга қарамасдан қўлимдан келган барча куч-қувватимни сарф қилдим. Чунки ўзларини Исломга нисбат берадиган даъватчилар томонидан бидъат, залолат ва тўғри йўлдан оғишишлар ҳаддан ошиш ва сусткашликка йўл қўйишдек (бугунги) давримизда Исломга чапланиб келинмоқда. (Ушбу бидъатлар) Исломдан деб айтиладиган бўлиб қолинди. Шу сабабдан Исломга (ушбу бидъатларни ҳеч қандай алоқаси йўқ деб) ушбу ботилни рад этишга бел боғладим. Энди бу иш жарҳ ва таъдил деб номланадими ёки бошқа нарса деб номланадими (нима деб номланса номланаверсин). Мен жарҳ қилмайман, балки мен ботил сўзни танқид қиламан. Ва ақида ҳамда манҳажда фиқҳ деб қараладиган масалаларни баён қилиб бераман… Албатта танқид қилиш давомида бироз жарҳ ва таъдил оралаши табиий бир ҳолатдир. Мен ўзимни жарҳ ва таъдил
...ЕщёЖавоб: «Мен жарҳ ва таъдил манҳажини танлаганим йўқ. Балки кўплаб бидъат, залолатлар ва Исломга сизиб кирган қабиҳ ишларни кўрдим. Исломга зулм ва бўҳтон йўлига кўра чапланган ушбу ботилни инкор қилиш учун, ожиз ва заиф бўлишимга қарамасдан қўлимдан келган барча куч-қувватимни сарф қилдим. Чунки ўзларини Исломга нисбат берадиган даъватчилар томонидан бидъат, залолат ва тўғри йўлдан оғишишлар ҳаддан ошиш ва сусткашликка йўл қўйишдек (бугунги) давримизда Исломга чапланиб келинмоқда. (Ушбу бидъатлар) Исломдан деб айтиладиган бўлиб қолинди. Шу сабабдан Исломга (ушбу бидъатларни ҳеч қандай алоқаси йўқ деб) ушбу ботилни рад этишга бел боғладим. Энди бу иш жарҳ ва таъдил деб номланадими ёки бошқа нарса деб номланадими (нима деб номланса номланаверсин). Мен жарҳ қилмайман, балки мен ботил сўзни танқид қиламан. Ва ақида ҳамда манҳажда фиқҳ деб қараладиган масалаларни баён қилиб бераман… Албатта танқид қилиш давомида бироз жарҳ ва таъдил оралаши табиий бир ҳолатдир. Мен ўзимни жарҳ ва таъдил қилувчи деб номламаган бўлардим. Балки мен ўзимни танқид қилувчи деб номлайман. Заиф бир оддий танқид қилувчи. Ушбу танқид йўлига кирганимнинг сабаби, одамлар Исломга хизмат қиладиган Исломнинг турли қирраларидаги (фанларга) киришяпти.
Бу осонлаштириб қўйилган. Ушбу (фанларнинг) барчаси Ислом байроғини юқори бўлишига, Аллоҳ табарока ва таолонинг калимаси олий бўлишига олиб боради. Бир киши танқид йўналишини танлагандир. Бошқаси эса ҳадисларни саҳиҳ-заифга ажратиш йўлини танлагандир. Биз уни ҳам бунисини ҳам маломат қилмаймиз. Ушбу ишлар фарзи кифоя ишлардандир. Баъзи одамлар ушбу ишни адо этса, қолганлардан масъулият соқит бўлади. Демак бир одам фарзи кифоя бўлган (бир фаннинг) бир қиррасини адо этса, иккинчиси фарзи кифоя бўлган (бошқа фаннинг) бир қиррасини адо этади. Бир киши ақида бобида китоб ёзса, бошқаси суннат бобида бир китоб ёзиб, ҳадисларни саҳиҳ-заифга ажратади. Яна бир бошқаси эса фиқҳ йўлидан боради. Натижада буларнинг барчаси бир-бирини тўлдириб боради».[2]
«Таблиғ, ихвон ва бошқа жамоатлар бир-бирини тўлдиради деган сўзга тўхталадиган бўлсак, бу фириб ишлатиш ва хатодир. Ўзини салаф манҳажига нисбат берган одамдан (шу сўз содир бўлса) бу хатодир. Аҳли ҳаво ва залолатга кетганлардан (ушбу сўзни) чиқиши эса хатога бошлашдир. Бидъат ҳеч қачон Исломни тўлдирмайди. Бир киши бидъат байроғини юқори кўтаришга, унга хизмат қилишга ва даъват қилишга бел боғлаган бўлса, ҳамда бошқаси ҳам ҳудди шу ишга қўл урган бўлса, биз буни Исломни бузиш деган нарсадан бошқаси деб билмаймиз. Ушбулар Исломдаги бирор нарсани тўлдирмайди. Балки нуқсонлаштириб, обрўсизлантиради холос…» («Ажвиба шайх Робиъ ан асъила Аби Роваҳа» 13-14).
Мен айтаманки: Ушбу бизни қўлимизда турган рисола ҳам ана шу бобдандир. Яъники, саркаш ҳаво аҳлига нисбатан тўғри мавқифни очиб, ёритиб бериш билан ушбу динни ҳимоя қилиш бобидандир. У киши ушбу рисолани «Бидъат аҳлига нисбатан энг тўғри мавқиф» деб номладилар. Асли ушбу рисола у киши ҳафизаҳуллоҳга йўналтирилган саволга жавобдан иборатдир.
...ЕщёУ киши – ҳафизаҳуллоҳ – ўзининг илми, насиҳатгўйлиги ва кўрсатмалари билан ишонч қозонган умматнинг эътиборли олимларидан бири, Китобу-Суннатга даъват қилиш ва ушбу уммат салафларининг йўлини маҳкам ушлаш, бидъат ва ҳавои-нафсга қарши уларнинг ҳақиқий ҳолатлари бўлмиш ботилни очиб, ёритиб бериш билан кураш олиб боришга катта аҳамият қаратганлари сабабидан, ушбу уммат уламолари у кишига, ақидалари ва манҳажларига мақтов айтганларини учратасиз. Ҳамда уммат ёшларини у кишининг уйларига оқиб келаётганларини, у кишининг илмларидан фойдалар олиб, ўзларига муаммоли бўлиб кўринган масалалар борасида саволлар йўллаётганларини учратасиз. Айниқса умра зиёр
Мен айтаманки: Ушбу бизни қўлимизда турган рисола ҳам ана шу бобдандир. Яъники, саркаш ҳаво аҳлига нисбатан тўғри мавқифни очиб, ёритиб бериш билан ушбу динни ҳимоя қилиш бобидандир. У киши ушбу рисолани «Бидъат аҳлига нисбатан энг тўғри мавқиф» деб номладилар. Асли ушбу рисола у киши ҳафизаҳуллоҳга йўналтирилган саволга жавобдан иборатдир.
У киши – ҳафизаҳуллоҳ – ўзининг илми, насиҳатгўйлиги ва кўрсатмалари билан ишонч қозонган умматнинг эътиборли олимларидан бири, Китобу-Суннатга даъват қилиш ва ушбу уммат салафларининг йўлини маҳкам ушлаш, бидъат ва ҳавои-нафсга қарши уларнинг ҳақиқий ҳолатлари бўлмиш ботилни очиб, ёритиб бериш билан кураш олиб боришга катта аҳамият қаратганлари сабабидан, ушбу уммат уламолари у кишига, ақидалари ва манҳажларига мақтов айтганларини учратасиз. Ҳамда уммат ёшларини у кишининг уйларига оқиб келаётганларини, у кишининг илмларидан фойдалар олиб, ўзларига муаммоли бўлиб кўринган масалалар борасида саволлар йўллаётганларини учратасиз. Айниқса умра зиёрати, ҳаж мавсуми очиқ деб эълон қилинган вақтларда ва муборак рамазон ойида ушбу ҳолат янада авж олиб кетади. Мактабалари кенг бўлишига қарамасдан, келганлар билан тўлиб кетади. У киши бошқа шаҳарларда ҳам салафий даъвати, ушбу даъватнинг кўзга кўринган даъватчию-шайхларини оммага танитиш ва ўргатишлар ҳам олиб борадилар. Ана шулардан бири, ўзга юртдан келган бир одам савол йўллаб, ўзининг саволида баъзи ўзларини салаф манҳажига нисбат берадиганлар бидъат аҳли билан ўралашиб юрганлари ҳақида сўрайди. Сўнг савол берувчи фазилатли шайхдан Қуръон оятлари, пайғамбар ҳадислари, салафларнинг асарлари ва аҳли сунна манҳажидан аҳли бидъат манҳажи сари (билиб-билмай) ўралашиб қолганларнинг баъзи мисолларини эслаб ўтиш билан тарбиявий бир жавоб беришларини кутиб қолади.
Савол берувчи сўраганлари шулар эди. Агар шайх ҳафизаҳуллоҳнинг одамларни Китобу-Суннат ва ушбу уммат салафларининг манҳажига даъват қилишга бўлган чуқур аҳамиятлари бўлмаганда, савол берувчига: «Ушбу савол алоҳида бир асарга эҳтиёж сезар экан» деб, бидъат аҳлидан узоқ бўлишга насиҳат қилиш билан кифояланган бўлардилар. Бироқ шайх ҳафизаҳуллоҳни ушбу масалага ниҳоятда қаттиқ эътибор қаратганлари ва ушбу ўзга юртдан келган савол берувчи ушбу саволнинг жавобига ниҳоятда ҳожатманд эканини ва шайхнинг сўзларини ўз юртида қолганларга етказишини билгач, ушбу саволга тўлақонли жавоб беришга киришдилар. Ва одатларига биноан ўзларининг ўткир жавоблари билан кўп фойдалар улашдилар. Жавоблари қисқача айтсак қуйидагилардир:
1) Ушбу масалани аҳамиятли ва шаъни улуғ экани, ҳамда Китобу-Суннат ва ушбу уммат салафларининг бу масалага қаттиқ этибор қаратганларини баён қилиб бериш.
2) Ёшларни бидъат аҳли билан ўралашиб юришларидан огоҳлантирадилар, ҳамда уларнинг ҳақ манҳаждан ёшларни тўсишдаги қўллайдиган услубларини баён қилиб берадилар.
3) Бидъат аҳлини ўз йўлларини қуришдаги аломатларини очиб берадилар.
4) Бидъат аҳлига нисбатан чиройли гумонда бўлиш Аллоҳ табарока ва таолонинг манҳажига хилоф эканини ёритиб ўтадилар.
5) Уларга бидъат аҳлини тарк этиш ва улар билан алоқани узиш аҳли суннанинг (бидъат нималигини билмайдиган) соғлом табиатдагиларини ҳимоя қилиш учун лозим бўлган тўғри йўл деб баён қиладилар.
...Ещё6) Уларга (тингловчиларга) бидъат аҳли фосиқларданда ёмон эканлигини айтиб ўтадилар.
7) Бидъат аҳли ўзларининг амирларига итоат қилишни Аллоҳу-Росулига итоат қилишдан ҳам муқаддам қўйишларини эслаб ўтадилар.
8) Китобу-Суннат ва имомларнинг йўллари ботил аҳлига суяниб иш кўрадиганларнинг зиддидадир деб, саҳобаларни аҳли-ҳаво билан қилган муомалаларидан ажойиб мисоллар келтирадилар.
9) Саҳобаларнинг даражалари юқори экани, залолат аҳли саҳобаларнинг обрўлари оёқости қилинганда ғазаб қилмасликлари, балки аксинча ўзларининг имомларига бирор гап тегадиган бўлса ниҳоятда ғазабга минишларини ёритиб ўтадилар.
10) Янги ўйлаб топилган мувозанат манҳажига пайғамбарлар ҳам, саҳобалар ҳам энди бир инсоф қилайлик деб риоя қилишган йўл эмаслигини, аксинча бу манҳажни ўзларининг йўлбошчилар
5) Уларга бидъат аҳлини тарк этиш ва улар билан алоқани узиш аҳли суннанинг (бидъат нималигини билмайдиган) соғлом табиатдагиларини ҳимоя қилиш учун лозим бўлган тўғри йўл деб баён қиладилар.
6) Уларга (тингловчиларга) бидъат аҳли фосиқларданда ёмон эканлигини айтиб ўтадилар.
7) Бидъат аҳли ўзларининг амирларига итоат қилишни Аллоҳу-Росулига итоат қилишдан ҳам муқаддам қўйишларини эслаб ўтадилар.
8) Китобу-Суннат ва имомларнинг йўллари ботил аҳлига суяниб иш кўрадиганларнинг зиддидадир деб, саҳобаларни аҳли-ҳаво билан қилган муомалаларидан ажойиб мисоллар келтирадилар.
9) Саҳобаларнинг даражалари юқори экани, залолат аҳли саҳобаларнинг обрўлари оёқости қилинганда ғазаб қилмасликлари, балки аксинча ўзларининг имомларига бирор гап тегадиган бўлса ниҳоятда ғазабга минишларини ёритиб ўтадилар.
10) Янги ўйлаб топилган мувозанат манҳажига пайғамбарлар ҳам, саҳобалар ҳам энди бир инсоф қилайлик деб риоя қилишган йўл эмаслигини, аксинча бу манҳажни ўзларининг йўлбошчиларини ҳимояси учун ўрнатиб кетишганини айтиб ўтадилар.
11) Ботил аҳлига суяниб иш кўришдан огоҳлантирадилар. Ва кишиларнинг йўлдан оғишларига сабаб аҳли-ҳавога суяниб иш кўрган эканларига бир неча мисоллар эслаб ўтадилар.
12) Уларни ҳақни билишга тарғиб қиладилар. Чунки ҳақни билмаслик ботилга тушиб қолиш сабабларидандир.
13) Ёшларни илм талаб қилишга, аҳли-хайр билан бирга бўлишга насиҳат қиладилар. Ва ёмон одамлар билан бирга ўтиришдан огоҳлантирадилар.
14) Бидъат аҳли билан мунозара олиб боришни хатарли эканини баён қилиб ўтадилар.
15) Китобу-Суннат ҳамда саҳобаларнинг кўрсатмаларидан фойда олишга васият қилиб, уларни баъзи аҳли-ҳаво билан муомалада қандай йўл тутганларини эслаб ўтадилар.
16) Аҳли-ҳавони ишончли суннат уламоларининг бидъат аҳли ва уларнинг залолатларини очиб ташлашган сўзларини тушириб қолдиришдаги (жирканч) услубларини айтиб ўтадилар.
17) Бидъат аҳлига нисбатан ғийбат йўқ экани, улардан огоҳлантириш ва уларга қарши курашиш қилич билан олиб борилган жиҳоддан ҳам афзал жиҳод эканини баён қиладилар.
18) Ушбу саволга берган жавобларини салафий ёшларга насиҳат қилиш билан якунлайдилар.
Ушбу бўлимларнинг барчаси нақлий, ақлий ва воқеъий узил-кесил ҳужжатлар ва аниқ-тиниқ далиллар билан ёритиб берилади. Бу ҳолат у киши ҳафизаҳуллоҳнинг уммат ёшлари аҳли-ҳаво ва фитналар домига тушиб кетмасликларига нақадар ҳарис эканликларига далолат қилади. Аллоҳ таоло у кишига яхшилик билан мукофотларини тўла қилиб берсин ҳамда умрларию-вақтларига баракалар ато этсин. Албатта У Эшитувчи ва (дуоларни) ижобат қилувчи Зотдир.