Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.
Бир йигит ёқтирган қизининг қўлини сўраб унинг уйига борибди. Қизнинг отаси уни очиқ чеҳра билан қарши олиб дебди:
- Сиз ўзингизда борини сўзлашингиздан аввал мен сизга олдин ўзимдаги борини айтмоқчиман.
Фақат биргина саволимга жавоб берсангиз. Агарда Аллоҳнинг инояти ила тўғри топа олсангиз марра сизники.
Йигит қувонганидан юраклари ховлиқиб дебди:
- Мен жавоб беришга тайёрман, сўрайверинг.
Қизнинг отаси йигитнинг кўзига тикилиб қисқагина саволини яшин тезлигида айтибди:
- Бомдодга азонни бугун соат нечида айтди?
Йигит дудуқланиб юзлари кўкариб кейин қизариб деди:
- Соат роппа-роса уч яримда... эээ йўқ, балки чоракта кам тўртда... айтганча йигирмата кам олтида...
Шу ерда ота йигитга юзланиб сўнгра деди:
- Менинг гавҳарим жудаям қиммат туради. Маҳрингиз етмас экан. Мени маъзур тутгайсиз.
Соатининг бонгини фақат ўқиш ёки иш учун созласа-ю, бомдод намозлари девор ичида ғойиб бўлиб кетаверса, қандай қилиб унга қизимни берайин?
{Ўз динини муҳофаза эта олмаган одамга қандай қилиб шаънимни ишониб топширайин?}
✨Кун ҳикмати✨
Аллоҳнинг зикридан ғафлатда ухламагин, лабларинг У Зотга тасбеҳ айтиб турсин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев