(Охирги қисм)
Раъно
машина олдида ёрини ҳаяжон ила кутиб кўзлари жавдираб қараб турган эрини кўрди.
Унинг соч соқоли ўсиб мажнунсифат инсонга ўхшаб қолганди. Ҳатто оёғида туфлиси
ҳам йўқ эди бечорани. Кийимлари эса бир аҳволда. Раъно бир лаҳзада тушиндики
эри уни кутиб шу аҳволга тушганди. Раъно югуриб бориб севинч ёшларини тия олмай
йиғлаб бағрини очиб турган эрининг бағрига ўзини отди. Кир босган кийимларини
ҳидлади.
—Аллоҳим
ҳаққи ҳурмати,пайғамбарим Муҳаммад {с.а.в} ҳақлари сизни соғиндим дадаси,—деди
йиғлаб.
—Мен
соғинмадимми онаси? Икки кун келмаганингда ўлиб қолардим,—деди Ислом кир
қўллари билан ёрини сочини силаб.
—Нега
ўзингизга қарамай қўйдингиз жиннивой? Ишга ҳам бормай қуйганингиз кўриниб
турибди,—деди эрини соқол босган юзларини силаб.
—Сенсиз
бу дунёлари менга тор бўлди онаси. Сўнги пайтларда ҳатто яшашга ҳоҳишим ҳам
юқолмоқда эди. Сен келиб ҳаётимга баҳор қайтди онаси.
Туртовлон
машинага минишиб бу бахтли кунларни дўст биродар билан баҳам кўриш учун уй
тамон отланишди. Йўлйўлакай Раъно бошидан ўтганини эрини елкасига бош қўйганча
сўзлади.
—Мени
махсус лагерга олиб борганида у ердаги
беморларга кўзим тушиб юрагим орқага тортиб кетди. Беморлар сони йигирма ўттиз
кишини ташкил этарди. Уларнинг аҳволини ҳозир ҳам эсласам этим жўнжикади. Уша ерда ўлим сасини ҳис этдим. Ўлим аччиқ
ҳақиқат эканлигини тушиниб етгандим. Инсон соғлиғи энг буюк неъмат эканлигини шундай жойларга
бориб кўрса ҳис этаркан. Инсон бир соғлигини юқотса бойлик мол дунё ҳам уни
қайтиб беролмаслигини тушиндим. Беморлар оқариб қуриб қолишган эди. Лаблар ҳам
тортилиб тишлар кўриниб турарди. Менга хона беришди. У ерда ёлғиз қолдим.
Яқинда мен ҳам ушалар қаторида ўлишимни ўйлай бошладим. Қабрда ёлғиз қолишим
савол жавоблар дўзах алангаси кўз ўнгимдан ўта бошлади. Йиғлаб юбордим. Қалбим
,тилим,бутун вужудим тавба тазарру қилишни бошлаганди. Таҳорат қилиб келдимда
ёстиқнинг жилдини олиб жойномоз қилиб номоз ўқишга киришдим. Номоз ўқир эканман
Аллоҳимдан қилаётган ишимдан уялдим. Аллоҳим мендан,«Эй бандам соғломлигингда
бахт оғушидалигингда,сенга фарзанд ато этганимда нега мени эсламадинг? Бошингга
мусибат тушиб дард қийнаб ўлимингни ҳис этганингда эсингга тушдимми?»деса нима
деб жавоб бераман деб йиғлардим. Баданимдаги ярани ҳам унутдим. Ибодатга шўнғиб
кетгандим. Бошимни саждага қўйиб йиғлаганимдан жойномозим ҳўл бўлиб қоларди.
Отажоним ёшлигимда ургатган сура дуоларни билганимча такрорлаб
ўқивердим.Ухласам ҳам жойномоз устида озгина мизғиб олардим,яна таҳорат олиб
ибодат қилардим. Ота−онам,фарзандим,дўсту ёримни ҳам унутгандим.Ишқим ибодатга
Аллоҳга тушганди. Қирқинчи кун туш кўрдим. Оппоқ кийинган киши ёнимга келдилар.
Салом бердим.У киши алик олдиларда табассум билан сўзладилар.
—Қизим
ибодатинг қобул бўлди. Аллоҳим сенга шифо берди. Парвардигор фақатгина пайғамбарларига эмас оддий бандаларига ҳам
синов беради. Банда чин дилдан товба қилса сабр қилса Аллоҳнинг синовидан
норизо бўлмаса Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради,—дедилар.
—Бобожон
мен соғлигимни сўрамадимку. Фақатгина Аллоҳим олдига бенамоз гумроҳ бўлиб боришдан уялдим,—дедим.
—Сендаги
чиройли сабр,эрга бўлган муҳаббат,оиладаги тарбия муҳити одамларга анча йиллар
тарбия мактаби бўлади. Тур қизим,сен соппа соғсан. Сенинг чиройли одатларингга
ибодат намоз камлик қилаётганди. Аллоҳ ибодатга сени боғлаш учун сенга
вақтинчалек хасталикни бериб шу ерга олиб келишга замин яратди. Ибодат қалбни
ёмон иллатлардан тозалашини,Аллоҳга яқин қилишини ҳис этдинг. Энди ибодатни
тарк этмассан деган умиддаман. Сени севгувчи инсонларинг ёнига қайт қизим. Ибодат
қилсанг бошинг саждага етганда Аллоҳ сен билан бирга бўлади қизим! Эрингга айт
ваъда қилган қўйини сўйиб элга улашсин! Хайр эҳсон қурбонликка аталган нарса
берилиши шарт! Эрингга севгингни баён этаётганингда бир сўзни асло унутма! «Мен
сизни Аллоҳим ҳаққи пайғамбарим Расули Акрам ҳурматларияхши кўраман!»дейишни
одат қилгин. Аллоҳдан ва Расули Акрамдан ортиқроқ банда бирор бандага кўнгил
қўйса Аллоҳга хўш келмагай! —дедилару ғойиб бўлдилар. Ўйғонсам бомдод бўлибди.
Номозимни ўқидим−да шифокорлар хонасига бордим.
Улар ярамни кўришди,ундан асар ҳам қолмаганди. Улар ибодатимни ҳар куни
кузатишаркан. Ибодатдан инсон соғайишига
ишониб ишонмай баҳс қилишаркан.
Мени соппа соғлигимни билиб,—Ё Аллоҳ ўзинг энг буюк шифокорсан!—деб бақириб
юборишди.
—Ростдан
мени бирор марта ҳам ўйламадингми онаси?—деди Ислом ёридан хафа бўлгандай.
—Сиз ҳам
ибодатга бел боғласангиз мени унутасиз дадаси,—деди кулимсираб Раъно.
Ислом
машинани ойнасидан бошини чиқариб осмонга қараб бақирди.
—Аллоҳим
ўзинг буюк ва мукаррамсан! Аёлимни менга қайтиб берганинг учун сенга ҳамдлар
бўлсин! Буюк Эгам сен ҳаққи пайғамбарим Муҳаммад мустафо ҳақлари мен уни
севамаааааан!!!
—————————————————————
Ёш олим сўзига
давом этди.
—Ушандан
кейин дадажоним ҳам даволандилар. Иккиси яна ишга қайтишди. Иккиси намоз ўқишса
ёнларига қўшилиб мен ҳам ётиб турардим,гоҳида уларга кулиб қараб қўярдим.Маҳалламиз
қизлари исмим билан аташмасди. Муҳаббат меваси дейишарди мени. Кўчада кўриб
қолишса бири қўйиб бири қучоқлаб ўпишарди. Онажоним ёшлигимдан менга уқтирардилар.
—Ўғлим
сен олим бўлиб шундай дори яратгинки юқимли касалликлар ундан шифо топишсин!
Оппоқ халатчаларни кийдириб қуярдилар. Онажонимнинг орзуларини руёбга чиқариш
учун бор кучим билимимни ишга солдим. Бугун сиз бунинг маҳсулини кўриб
турибсизлар.
—Ҳозир
улар қаерда? Ҳаётми?—деб сўради мухбирлардан бири.
—Албатта
! Иккиси муборак ҳаж сафарига кетгандилар. Бу анжумандан бехабар қолдилар. Агар
бу ютуғимни кўриб онажоним,«Ўғлим болажоним! Сени Аллоҳим ҳаққи, пайғамбарим
Расули Акрам ҳақлари яхши кўраман! Орзуйимни руёбга чиқардинг болажоним!»деган
бўлардилар,—деди ёш олим,—Ўзлари ҳозир ёнимда бўлмасаларда қалбан иккиси мен билан бирга,муборак
суратлари ҳам,—деб қўшиб қўйди.
Уша пайт
зал эшиги очилиб икки инсон кириб келишди. Улар ҳожилик либосида эдилар.
Иккисидан баробар овоз янгради.
—Болажоним!
Аллоҳим ҳаққи,пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи вассалам ҳақлари
сени яхши кўрамииииз!!!
Тамом.
(ISLOMBEK TURAEV)
Hikoya muallif roziligi bn guruhga qöyildi.
Barchangizga e'tibor un, bizni kuzatganingiz va fikrlaringiz un tashakkurlarim, Azizlarim!
Barchangizga sof muhabbat, haqiqiy va otashin ishq nasib etsin!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев