Предыдущая публикация
Оламни титратса ғайир ҳандаси.
У шайтон боласи, бахт кушандаси,
Йироқ бўлгин дўстим, бағри кирлардан,
АЛЛОҲим асрасин қалби кўрлардан!
Омонат дунёнинг ожизларимиз,
Кимнингдир юпанчи, ёлғизларимиз!
Биз асли ҳақиқат ҳофизларимиз,
Ёмонликка йўлдош мушти зўрлардан,
АЛЛОҲим асрасин қалби кўрлардан!
Меҳру оқибатдан юзин бурганлар,
Пойдеворин бойлик, зардан қурганлар.
Хатто ўз отасин койиб берганлар,
Эл ичра қиймати, асли ерлардан,
АЛЛОҲим асрасин қалби кўрлардан!
Мевасиз дарахтдан мева кутган кўп,
Ошна деб шайтоннинг қўлин тутган кўп.
Охир пушаймоннинг заҳрин ютган кўп.
Яхшиларнинг қадри баланд қирлардан,
АЛЛОҲим асрасин қалби кўрлардан!
(Муаллифини билмайман)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев