Яшаб бўлмаяпди сенсиз, ишонсанг!
Сендан минг марталаб кечиб қўйсам ҳам,
Қайтмаслик қасамин ичиб қўйсам ҳам.
Ошиқлик тожини ечиб қўйсам ҳам,
Яшаб бўлмаяпди сенсиз, ишонсанг!
Сен мени нималар қилгансан ўзи,
Аниқ ожиз экан мухаббат кўзи,
Азобга лойиқми фақат бир ўзим,
Яшаб бўлмаяпди сенсиз, ишонсанг!
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Қизғаниб қонларим қораймас девдим,
Юрагим тирқичдек тораймас девдим,
Наҳотки абадул абадга севдим,
Яшаб бўлмаяпди сенсиз, ишонсанг!
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Эй, қахри қотилим, бошимга бало,
Қайдан ҳам бўлдима сенга мубтало,
Бир тўйиб ютарга ҳаво бер, ҳаво,
Яшаб бўлмаяпди сенсиз, ишонсанг!
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Ҳамма ўйнаб юрган дунёи дунда,
Мен оловда қолдим, қолдим тутунда,
Кундузларим тунда, тонгларим тунда,
Яшаб бўлмаяпди сенсиз, ишонсанг!
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Кўнглимни олгунча жон олгин эди,
Севгимиз сел каби ёғдию, тинди,
Бегона бўлдигу иккимиз...
Энди,
Яшаб бўлмаяпди сенсиз, ишонсанг!
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 41
Умримизнинг яна бир такрорланмас бир куни ўз нихоясига етмоқда.
Азиз инсоним!
Ўтаётган хар бир кунимиз ғанимат ,хар бир кунимиз
такрорланмас...
Шунингдек инсонлар хам абадий эмас.
Бугун бор инсонни эртага
топа олмай қоламиз.
Азиз инсоним!
Келинг бир биримиздан гина араз қилмайлик.
Аллохим берган кунимизни гўзал тарзда ўтказайлик.
Ахир сиз жуда яхши инсонсиз.
Қалбингиздаги мехр хаммага етади.
Кун чўкди...
Оқшомжон ўзининг таровати ила Она заминни безамоқда...
Салом Оқшомим!
Хайрли оқшом!
Оқшомингиз файзли ва барокатли бўлсин!
ГЎЗАЛ ТИЛАКЛАРИМ ФАҚАТ СИЗЛАР УЧУН
ОҚШОМИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БЕТАКРОР БЎЛСИН КАДРДОНЛАРИМ !
════════════════════