Предыдущая публикация
Шундай ҳам бўлиши мумкинми, сен айт.
Шунча қизғандими шодликни тақдир,
Шунча оз қилдими бахтимни қисмат.
Яхши кўрмай қўйдинг мени, воажаб,
Шундайин якундан карахту, лолман.
Яшин уриб куйган дарахтга ўхшаб,
Тутаб тугаётган афтодаҳолман.
Яхши кўрмай қўйиш мумкинми, бирдан,
Ахир ишқ ҳеч қачон тузалмас дардку,
Севиб қолдим сени дея айтмасдан,
Аввало ростдан ҳам севмоқлик шартку!
Яхши кўрмай қўйдим дея олсанг айт,
Кимнидир тириклай ўлдирсанг, ўлдир.
Ёнган кўприклардан ўтиб ортга қайт,
Илло ишқ сўнгича оловли йўлдир!
Яхши кўрмай қолиш энг олий фармон,
Ҳакам қонунларни ёддан билгандек.
Бу ҳам тил учида айтилган ёлғон,
- Сени яхши кўриб қолдим! - дегандек.
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1