Гоҳ қуёшдек чиқдинг фалакка.
Айтгин, яна не қийноғинг бор,
Фироғингда жони ҳалакка?!
🔥❤️🔥
Ўзинг келдинг тинчимни бузиб.
Энди кўзим ёшида сузиб,
Кетаяпсан жонимни узиб,
Яна қанча озоринг бор, ёр?!
🔥❤️🔥
Кечмоқликка қўймадинг имкон,
Қуриб олдинг кўнглимдан макон,
Энди юрак-бағрим этиб қон,
Яна қанча озоринг бор, ёр?!
🔥❤️🔥
Суйдургунча қилдинг кўп чора,
Шу иш билан бўлдинг оввора,
Энди бағру-дилим сатпора,
Яна қанча озоринг бор, ёр?!
🔥❤️🔥
Гоҳ оёғим узасан ердан,
Гоҳ муз бўлиб оласан бирдан,
Қўрқмайсанми дил оғришидан,
Яна қанча озоринг бор, ёр?!
🔥❤️🔥
Мен аслингни билолмай толдим,
Бор гуноҳни зиммамга олдим,
Шунча ширин қийноққа қолдим,
Яна қанча озоринг бор, ёр?!
🔥❤️🔥
Ўтинчимдан ўт чиқди, қара,
Ишқ юртида бўлдим масхара,
Энди раҳм айласанг зора,
Яна қанча озоринг бор, ёр?!
✍Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев