Предыдущая публикация
Билсанг эди ҳаста, бемор юрагим бор,
Сўнги кунлар фақат дардга керагим бор.
Аллоҳ кечир, яшашга ҳам истак йўғу,
Сени яна бир бор кўрмоқ тилагим бор!
🍂❤️🍂❤️🍂❤️🍂❤️🍂
Хижрон ёнса жонимни ҳам қалагим бор,
Ё чопилса энг забардаст билагим бор.
Қисматимдан минг ризоман, аммо сўнг бор,
Сени яна бир бор кўрмоқ тилагим бор!
🍂❤️🍂❤️🍂❤️🍂❤️🍂
Ишон хозир юзтубанлар қулагим бор,
Дунёсини қоним билан белагим бор,
Тунлар ўтиб, тонглар отиб берса бермас,
Аммо сени бир бор кўрмоқ тилагим бор!
🍂❤️🍂❤️🍂❤️🍂❤️🍂
Умрим битса бир лаҳзага улагим бор,
Юрак хоқон, кўнгил деган малагим бор.
Адолатсиз дунёсида қолгим йўғу,
Аммо сени сўнг бор кўрмоқ тилагим бор!
🍂❤️🍂❤️🍂❤️🍂❤️🍂
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3