Предыдущая публикация
Ишқ деб аталувчи тўзонлар!
Бошимиздан ташлаб фалакни,
Биздан кетди нархи арзонлар!
Толдик кечиб гуноҳларидан,
Михландилар дилга армонлар.
Қолдик Аллоҳ паноҳларида,
Биздан кетди нархи арзонлар!
Тутун бўлди олган нафасим,
Ёндирдилар,
Ёнди ҳазонлар!
Умидларим узилиб сим-сим,
Биздан кетди нархи арзонлар!
Учраб турар баҳоси йўқлар,
Ё бир пулга қиммат инсонлар.
Яна қайси шўрликни йўқлаб,
Биздан кетди нархи арзонлар!
Синовидан чиқсак бас омон,
Рангимиздан рангпар самонлар.
Сиз яхшисиз, биз жуда ёмон,
Биздан кетди нархи арзонлар!
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1