🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Ром айлаб махлиё қилманг майлига,
Тингласам бас етар сўзларингизни.
Бир боқиш берсангиз мендай дайдига,
Қанисиз кўрмадим кўзларингизни.
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Рангим хам самондай сариқ сарвари,
Боқолмай зор бўлдим юзларингизга.
Кўзингиз бошқача ўжар жайдари,
Қанисиз кўрмадим кўзларингизни.
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Инкорлар бағримга тошдайин ботар,
Тополмай ахтардим изларингизни.
Фироқ кўп қийнайди бўлдида етар,,
Қанисиз кўрмадим кўзларингизни.
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Соғинч деб ёнган дил енгилмоққа шай,
Айтинг рост бир бора ўйладингизми.
Не берай сўранг сиз жонимни тутай,
Канисиз согиндим кўзларингизни.
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Охлардан юрак хам махзун тебранар,
Тинглашга ошиққиб сўзларингизни.
Кўнглимда хар қараш ишқни ўйғотар,
Бир кўрсам бас бўлди кўзларингизни...
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1