Предыдущая публикация
Юрибсизми соғу саломат?
Дуолари менга ҳаловат,
Доим сизга тилайман омад,
Менинг ширин меҳрибонларим🌼🤗❤.
Борлигингиз ўзи бир неъмат,
Ғаниматим, шириним, жаннат,
Жоним бериб қилайин хизмат,
Қадрлигим, меҳрибонларим.🌼🤗❤
Аллоҳимга минг қатна шукур,
Сиздан мен кўп оламан ҳузур,
Яшайверинг ҳаммадан ҳам зўр,
Яқинларим, меҳрибонларим.🌼❤🤗
Чиройлигим, нафисим менинг,
Меҳрибоним, фариштам менинг,
Жуда ёмон соғиндим сизни,
Менинг ширин меҳрибонларим🌼❤🤗.
Гўзалимсиз менинг бир донам,
Қадрлигим, якка-ягонам,
Соғиндимда эшитинг нолам,
Жигарларим, меҳрибонларим🌼❤🤗.
Қора қошу қора кўзларим,
Оқибатли ширин сўзларим,
Қувонч ила кулган юзларим,
Менинг ширин меҳрибонларим🌼🤗🌼❤.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10
Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.
Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!