Балки бу телбалик, ўйларсан ёмон.
Мени қизиқтирмас ҳеч нарса, ҳеч ким,
Мен сени шунчаки севаман тамом!
Ўзимни дилингдан айро қилмасдан,
Сени ўзимга ҳам раво кўрмасдан,
Ҳатто ҳеч нарсани даъво қилмасдан,
Шунчаки... шунчаки севаман тамом!
Тим қора, оташин ўшал кўзларни,
Ҳеч кимга ўхшамас илиқ сўзларни,
Фусунга чўмилган нафис юзларни,
Шунчаки севаман... севаман тамом!
Қалбимда энг тоза туйғулар билан,
Гоҳида азоб - у қайғулар билан,
Баъзан алам тўла оғулар билан,
Мен сени шунчаки севаман тамом!
Бир дунё армонга бағримни очиб,
Баъзида ўзлигим, ўзимдан қочиб,
Фақат юрагимга заҳримни сочиб,
Мен сени шунчаки севаман тамом!
Беминнат
Беғараз
Беайб
Бесабаб,
Бор йўғи севаман... севаман сени.
Кўнглимда ҳеч қандай ғубор йўқ фақат,
Мен сени шунчаки севаман бўлди!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 18
Аяманг мехри,
яхшилари сиз бўлинг...!
Ота - она ғанимат,
хизматларида туринг.
Топганингиз халолдан,
едириб, ичириб дуоларини олинг...!
Бемор, мискин, етим - есир,
бева - бечора улардан хам...
Хабарлар олиб туринг...!
Аллох розилиги йулида,
беминнат хайр - эхсон, садакалар беринг...!
Мехр тўла дунёнинг, мехрибони сиз бўлинг...!
Аяманг мехрингизни,
қадрдони сиз бўлинг...!
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ...
АЗИЗ МЕХРИБОНЛАР
КИРИБ КЕЛАЁТГАН АШУРО ОҚШОМИ ХАЙРЛИ ХУРСАНДЧИЛИКЛАРГА БОЙ БЎЛСИН....