Предыдущая публикация
ЮРАГИНГДА ЯШАГИМ КЕЛДИ
❤️🍃
Соғинчимни сотган кўзимдан
Тилда пойлаб ётган сўзимдан...
Телбадайин ўзим ўзимдан
Юрагингда яшагим келди
❤️🍃
Ишқим айтсам ранжиб қолса деб.
Ранж кўнглига ғамлар солса деб.
Тинчимни еб, халоватим еб
Юрагингда яшагим келди .
❤️🍃
Кўзингизга боқмай, қарамай
Қўл ушламай, сочлар тарамай...
Сизга айтмай, сиздан сўрамай
Юрагингда яшагим келди ..
❤️🍃
Ошиғингиз кўплигин билиб
Не шарт бўлса хўплигин билиб...
Зор-зор йиғлаб, бағримни тилиб
Юрагингда яшагим келди ,,,
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 30