Райҳонлар ҳидини уфурсин боғлар.
Гуллар ифорига қониб яшайлик.
Тоғлар бағрин ёққан қизғалдоқ мисол,
Тӯлғониб яшайлик, ёниб яшайлик.
Тилаклар самода айласин парвоз.
Кӯнгиллар кӯнгилдан сув ичсин мудом.
Нигоҳлар қоришсин ойдин оқшомда.
Ғурбатдан зада қалб олсин тинч ором.
Бир - бирин опичлаб олган япроқлар.
Ҳазон тӯзғитса ҳам айрилмасин ҳеч.
Ёмғирдан тӯйинган гиёҳ- у майса,
Кӯкка бӯй чӯзсин-у қайрилмасин ҳеч.
Қӯлларин қадоғин юзига босиб,
Дуодан толмасин сира кексалар.
Оқибат пойдевор бӯлсин ҳар қалбга,
Яхшилик кӯкарсин ғурбат эксалар.
Чақмоқлар тарс ёрсин майли тоғ- тошни.
Булоқлар кӯз очсин унда шивирлаб.
Дунёни чӯлғасин тинчлик қӯшиғи,
Кабутар чарх ӯрсин саодат сӯраб.
Офтоб аллаласин олтин бешикни
Меҳр- у муҳаббатдан қониб яшайлик.
Кӯнгиллар кӯнгилдан сув ичсин мудом.
Ватан ишқи билан ёниб яшайлик!!!
ХУРШИДАБОНУ БЕРДИЁРОВА
https://youtu.be/MQxAzadAHg0
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1