Болажоним куйдирма бунча,
Кўпайтирдинг сочим оқини.
Ҳавотирим ортяпти шунча,
Босиб ўтсанг жахл тоғини.
Кеч келяпсан кўчадан қўзим,
Дарвозага термулиб толдим.
Келгунингча илинмас кўзим,
Шу йил болам тез қариб қолдим.
Зарда қилсанг оғрийди жоним,
Жеркишинга тўкаман кўз ёш.
Хаста бўлсанг ёмон аҳволим,
Етказолмай қоламан бардош.
Нури дийдам ёшлигинга қайт,
Ўша пайтлар меҳрибон эдинг.
Аввалгидек “онажон” деб айт,
Мехрибонсиз ҳаммадан дердинг.
Этагимдан қўймасдинг сира,
Қидирардинг кўринмай қолсам.
Овқат ердик ўтириб бирга,
Қарашардинг меҳнатдан толсам.
Суйинардим, дуо қилардинг,
Онажоним омон сақла деб.
Ёш тўксам хомуш турардинг,
Юрар эдинг далдалар бериб.
Лекин нега ўзгардинг болам,
Соғиндимку эски ҳолга қайт.
Меҳр билан десанг бас онам,
Дилингдагин ҳамммасин айт!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев