Шунда амир аёлга шарт қўяди:
- "Сен тирик ва соғлом шерни бўйнидаги узун ёлидан келтирсанг, масалангни ҳал қиламиз. Фақат сен ўзинг шердан у ёлни қирқиб олишинг керак."
Аёл ҳеч нарсага тушунмайди, аммо иложсиз амирни шартига рози бўлади.
Шу кундан бошлаб, шерлар хақида астойдил ўқиб ўргана бошлайди. Шерларни қандай қўлга ўргатиш, шерлар нимани хуш кўриши, уларга қандек муомила қилиш хақида. Аёл ваниҳоят шерни қўлга ўргатиб, унинг ёлидан қирқиб олиб амирни ҳузурига боради. Шунда одил амир айтади:
- "Эй ожиза аёл! Бир одамхўр жониворга меҳр бериб қўлга ўргатибсану, ўз эрингга меҳр бера олмабсанда. Бир вахший шер хақида ўқиб ўрганиб, у нимани хуш кўради, қандай вақт қандай муомила қилиш кераклигини ўрганиб билибсану, болаларинг отасини хулқини ўзлаштирмабсанда. Наҳотки вахший, ақли йўқ шерни йўлга солган ақлинг бир эркакни йўлга сололмаса" - деди..
Аёл ўз хатосини англаб, уялганча ортига қайтди.
Бир неча йилдан сўнг амирга аёл бахти учун раҳматлар айтди.
Оилада эркак подшоҳ, аёл вазирдир. Мисоли эркак одам танасидаги бош, аёл унинг бўйнидир. Оқила аёллар бошни тўғри йўл ва гўзал томонга бура оладилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2