Келинлик уйида тинчлигин топмай,
Кўз очиб кўргани эрига ёқмай,
Висол қайиғида ҳеч қанча оқмай,
Эр сабаб уйига қайтган аёллар!
Дардини сувларга айтган аёллар!
Айбми аёлда омад бўлмаса?
Ҳипчабел, қомат бўлмаса?
Отаси ортидан даромад бўлмаса?
Куёвнинг онгида шайтон ҳаёллар.
Шу сабаб эридан қайтган аёллар!
Дардини айтмасдан ичига ютиб,
Ўзга бир шаҳзода келишин кутиб,
Нозик билагига кўз ёшин суртиб,
Тунлари ухлолмай ётган аёллар!
Такдирдан энсаси қотган аёллар!
Ёрига бир бора қулоқ тишлатиб,
Ёри ҳам бир кеча-кундуз ишлатиб,
Умр баҳорини қишда қишлатиб,
"Аёл" деган тамға босган аёллар!
Ёшлигини дорга осган аёллар!
Бахт сўраб жойнамоз тушмас қўлидан,
Қочмоқчи бўлади хижрон чўлидан,
Тутмоқчи бўлиб бахтнинг қўлидан,
Эридан дард жафо топган аёллар!
Этагидан итлар қопган аёллар!
Ортидан кулади дўсту девона,
Ўзини уйида ўзи бегона,
Хаттоки тушунмас ота-ю она,
Ёр кутиб кўзлари гирён аёллар!
Армони ёр билан ошён аёллар!
Бева ҳам кимнингдир арзандасидир,
Худойимнинг суйган бир бандасидир,
Бу ҳам бир хаётнинг аччиқ хандасидир,
Қўшниси жеркиниб турган аёллар!
Уйида беркиниб юрган аёллар!
Қизини тўйига айтмас аммаси.
"Тул" дея ирим қилар хаммаси.
Умрбод у'чмаса керак тамғаси.
Шунда ҳам худога солмас аёллар!
Қизларни тўйига бормас аёллар!
Дунёда ҳеч ким бўлмас у томон,
Дунёга келганига пушаймон,
Дунёда сирдош бўлмаса ёмон,
Қалби учун қабр қурган аёллар!
Хижрон билан давр сурган аёллар!
Таом бедармон, қувват йўқ белда.
Хомила туғилмай киради ерга.
Айбни аг'дармай айбдор эрга.
Қайнонага ёмон бўлган аёллар!
Шунда ҳам эр томон бўлган аёллар!
Боласиз бешик тебратиб тунда,
Ҳаёлда аллалар айтади кунда,
Худойим "ол қулим" деворса шунда,
Бахт топиш ҳеч гап эмас аёллар!
Бир кетса қайтиб келмас аёллар!
Янгаси чоллардан куёв топади,
Хотини борлардан куёв топади,
Эшитиб кўнглига оғир ботади,
Тақдир ўйинидан ҳайрон аёллар!
Эр сабаб умри вайрон аёллар!
Ёш туриб сочига оқ оралаган,
Тенгдошлари аллақачон болалаган,
Гўдаклари бор уйга мўралаган,
Фарзанд орзусида юрган аёллар!
Боласиз ўттизга кирган аёллар!
Ўзини чалғитиб китоб ўқийди.
Гоҳида ғамгин шеърлар тўқийди.
Тунда ёзиб тонгда ўзи ўқийди.
Шеърлари ўзидан ортмас аёллар!
Ёнида эр киши ётмас аёллар!
Аллоҳнинг бандаси бахтин топади,
Бир куни бир жойда тошдек қотади,
Эр эса дўззахда қасрин тортади,
Зинога чап бериб қочган аёллар!
Аллоҳ деб кафтини очган аёллар!
Биринчи эридан қалби чилпарчин,
Иккинчи эри учун Ойбарчин,
Ишқилиб севгиси бўлсинда чин,
Турмушдан қўрқиб қолган аёллар!
Ёмонига йўлиқиб қолган аёллар!
Алпомишдек йигитга ёр бўлинг,
Чақалоққа этаги бисёр бўлинг,
Иккинчи турмушда хушёр бўлинг,
Ёлгизликни енгиб чиққан аёллар!
Бахти кулиб тенги чиққан аёллар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев