Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Омонатлар йўқолганида қиёматни кутинглар."
"Омонатлар қандай йўқолади?" деб сўрадилар.
"Ишлар ўз эгаларига топширилмаганида" деб жавоб бердилар.
Буҳорий ривояти.
#Ҳадис_1115
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳга жавобгарлик фикрида яшанг. Ёмонликни орқасидан уни йўқ қиладиган яхшилик қилинг. Одамларга чиройлик аҳлоқ билан муомила қилинг.
Термизий ривояти.
#Ҳадис_1116
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Кимда ким фойдасиз ва гуноҳга сабаб бўлувчи сўзлардан тилини ҳимоя қилса, ҳар қандай қийинчиликдан ва гуноҳдан фориғ бўлади."
Даримий ривояти.
(Абдуллоҳ ибн Амр родияллоху анхудан)
#Ҳадис_1117
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Банда билиб-билмай Аллоҳнинг розилигига сабаб бўладиган бир сўзни айтади ва у туфайли Аллоҳ унинг даражаларини кўтаради. Банда билиб-билмай Аллоҳнинг ғазабига дучор қиладиган бир сўзни айтади ва у туфайли дўзахнинг мағриб билан машриқ орасидан ҳам чуқур жойига тушади».
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1118
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, менга энг ёмон кўринадиганингиз ва қиёмат куни мендан энг узоқ бўладиганингиз кўп гапирадиганингиз, оғзини тўлдириб гапирадиганингиз ва мутакаббирлик учун гапирадиганингиз».
Термизий ривоят қилган.
(Жобир розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1119
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Ғамгин бўлинг. Чунки ғамгинлик қалбни калитидир."
Табароний ривояти.
#Ҳадис_1120
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Одамларни масхара қилувчиларнинг бири учун жаннатдан бир эшик очилур. Бас, унга, бу ёққа кел, деюлур. У ғам-ғуссаси ила келганда, эшик ёпилур. Бу ҳол улардан бирига жаннатдан эшик очилиб бу ёққа кел дейилганда, ноумидликдан келмайдиган бўлгунча давом этади».
Байҳақий ривоят қилган.
(Ҳасан родияллоху анхудан)
#Ҳадис_1101
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Аллоҳ сизларга бир намоз эҳсон қилди. Ўша намоз сиз учун қизил туялардан яхшироқдир. У Витр намозидир. Уни сиз учун хуфтон билан бомдодни кириши орасига қўйди."
Абу Довуд ривояти.
#Ҳадис_1102
Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Юмшоқ муомила қилаолмаган кимса, барча яхшиликлардан маҳрум қолган ҳисобланади."
Муслим ривояти.
(Жарир ибн Абдуллоҳ родияллоху анхудан)
#Ҳадис_1104
Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:"Кишини фойдасиз ва кераксиз бўлган нарсани тарк қилиши, ҳақийқий ва самимий мусулмон эканлигини аломатидир".
Термизий ва Ибн Можа ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1105
Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Кимда ким бошқаларни айбларини ошкор қилса, Аллоҳ ҳам уни айбларини ошкор қилади."
"Кимда ким кибр қилса Аллоҳ уни кибрини ошкор қилади."
Буҳорий ривояти.
#Ҳадис_1106
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Бировлари фалон фалон оятни унуттим дейиши нақадар ёмондир.(У унутмайди), балки унуттирилади. Қуръонни
(тез-тез такрор қилиб,) ёдингизга солиб туринглар. Чунки у кишиларнинг қалбларидан туядан хам тезроқ қочувчидир".
Абдуллох ибн Масъуд родияллоху анхудан
#Ҳадис_1107
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм" ни айтишни кўпайтир, чунки у жаннат конларидандир".
Имом Термизий ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1108
Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Кимда ким Қуёш ботган жойдан чиқишидан олдин тавба қилса, Аллоҳ уни тавбасини қабул қилади."
Муслим ривояти.
(Абу Ҳурайра родияллоху анхудан)
#Ҳадис_1109
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимки ҳар жума кунлари ота-онасининг ёки улардан бирининг қабрини зиёрат қилса, гуноҳлари кечирилади ҳамда «Ота-онасининг розилигини топган», деб ёзиб қўйилади».
Табароний ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_1110
Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Кимда ким бомдод намозидан кейин юз маротаба тасбеҳ ва таҳлил айтса, денгиз кўпиклари миқдорда гуноҳлари бўлса ҳам Аллоҳ кечиради."
Насоий ривояти.
#Ҳадис_1111
Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Аллоҳга қуллик қилган, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаган, Намозни тўкис адо қилган, Закот берган, Рамазон рўзасини тутган ва катта гуноҳлардан ўзини ҳимоя қилган кимса. Албатта жаннатга киради."
Ибн Ҳиббон ривояти.
(Абу Айюб родияллоху анхудан)
#Ҳадис_1112
Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Иймонни энг чўққиси ( яхши кўрган кимсасини ) Аллоҳ учун яхши кўриши, ( ёмон кўрган кимсасини ) ҳам Аллоҳ учун ёмон кўришидир."
Аҳмад ривояти
#Ҳадис_1113
Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Бир одам йўлда кетаётиб бир тикон кўрди. Шунда ўз ўзига айтди: "Мусулмон бир кимсага зарар бермаслиги учун албатта бу тиконни йўлдан оламан". Бу яхшилиги туфайли одамни гуноҳлари мағфират қилинди."
Имом Бухорий ривояти.
(Абу Ҳурайра родияллоху анхудан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев