----
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳнинг бир тоифа фаришталари бор. Улар йўлларда айланиб, зикр аҳлларини излаб юришади. Улар Аллоҳни зикр қилаётган қавмни топганларида «Ўзингиз истаган нарсага келинглар», деб нидо қилишади. Шунда уларни Қанотлари билан ўраб олиб, дунё осмонида айланиб туришади. Шунда Роббилари Ўзи билиб турса хам: «Бандаларим нима дейишмоқда?» дейди. «Сенга тасбиҳ, такбир, ҳамд айтишмоқда ва Сени улуғлашмоқда», дейишади. «Улар мени кўрганларми?» дейди. «Йўқ Аллоҳга қасамки, Сени кўрганлари йўқ дейишади. «Агар Мени кўрганларида қандай бўларди?» дейди. «Агар улар Сени кўрганларида яна ҳам қаттиқрок‚ ибодат қилишарди, Сени яна ҳам қаттиқроқ улуғлашарди ва Сенга яна ҳам қаттиқроқ тасбиҳ айтишарди», дейишади. «Мендан нимани сўрашяпти?» дейди. «Сендан жаннатни сўрашмоқда», дейишади. «Улар уни кўришганми?» дейди. «Йўқ Аллоҳга қасамки, эй Робб, улар уни кўришмаган»‚ дейишади. «Агар улар уни кўрганларида қандай бўларди?» дейди. «Агар улар уни кўрганларида унга яна ҳам қаттиқрок ҳирс қўярдилар‚ уни яна ҳам қаттиқроқ талаб қилардилар ва унга яна ҳам қаттиқроқ рағбат қилардилар», дейишади. «Улар нимадан паноҳ тилашмоқда?» дейди. «Дўзахдан», дейишади. «Улар уни кўришганми?» дейди. «Йўқ, Аллоҳга қасамки, улар уни кўрмаганлар», дейишади. «Агар улар уни кўрганларида қандай бўларди?» дейди. «Агар улар уни кўрганларида ундан яна ҳам қаттиқроқ қочардилар, ундан яна ҳам қаттиқроқ қўрқардилар», дейишади. «Мен сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, албатта, уларни мағфират қилдим», дейди. Шунда фаришталардан бири: «Уларнинг ичида фалончи бор. У улардан эмас. У ўзининг ҳожати учун келган, холос», дейди. «Улар ҳаммажлислардир, уларнинг ҳаммажлислари ҳам бадбахт бўлмайди»‚ дейди».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
✔️ Субҳаналлоҳ
✔️ Алҳамдулиллаҳ
✔️ Аллоҳу акбар
✔️ Ла илаҳа иллаллоҳ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев