Турк, инглиз ва Исроил жосуслари тарихининг энг муҳим тўқнашувларидан бири содир бўлди. МОССАД ва М16 изига тушган Тавротнинг 1900 йиллик қўлёзмаси МИТ (Миллий истиҳборот ташкилоти) томонидан амалга оширилган амалиёт билан Бош вазирга етказиб берилди.
Динлар тарихини ўзгартириб юборувчи маълумотларни ўз ичига олган Таврот учун Аданада худдий фильмларда бўладигандек бир амалиёт ўтказилди. МИТ китобни сотаётганлар билан 40 миллионлик савдони келишаркан, учрашув жойида пистирмада ётган МОССАД ва М16 жосуслари ҳам қалтис манёвр билан қочиб қутулишди. Ушбу ҳаяжонли можаро Гунеш газетасида эълон қилинган Талат Атилланинг мақоласида тилга олинмоқда. Албатта ёзганларимга скептик ёндашишга ҳаққингиз бор аммо бу матнни ўқир экансиз тафаккурингизни ёпиб қўймаслигингизни сўраган бўлардим.
Чунки яқин кунларда бунинг ҳақиқатлигига ўзингиз амин бўласиз.
Сана: 2012 йил 24 декабрь
Жой: Адана
Турк, инглиз ва Исроил жосусларининг яқин тарихидаги энг муҳим тўқнашувларидан бири содир бўлди. Бу тўқнашувда Туркия ғолиб чиқди. Туркия хавфсизлик кучлари Аданада терига ёзилган 1900 йиллик Тавротнинг қўлёзмасини қўлга киритишди. Аданадаги амалиёт натижасида Бош вазир Тойип Эрдўғон шундай бир сирни қўлга киритдики, бу сир оммага ошкор қилинганида Исроил ва яҳудийларнинг асаблари бузилади ҳамда сиёсат ва динлар тарихи ҳам ўзгаради.
МОССАД HİLTON МЕҲМОНХОНАСИГА ҚОЧДИ
Фильмларга мавзу бўладиган амалиёт ва ундан сўнги воқеалар шундай содир бўлди: Тавротнинг 1900 йиллик қўлёзмаси борлигидан бир хил вақтда хабар топган МИТ, МОССАД ва инглиз махсус хизматлари М16 ушбу нодир қўлёзмани қўлга киритиш учун айни вақтда ҳаракатга тушишди.
ИСРОИЛ ТАВРОТНИ ЙЎҚ ҚИЛИШНИ ИСТАДИ
Тавротни биринчи навбатда Исроил қўлга киритиш илинжида эди, эвазига эса жуда катта маблағ таклиф қилаётганди. Тавротда Исроил ва яҳудийларга алоқадор жуда муҳим сирлар бор эди. Бу сирлардан хабардор бўлган Исроил терига битилган Тавротни қўлга киритиб унинг ўзларига қарши ишлатилишининг олдини олиш мақсадида китобни йўқ қилишга ҳаракат қилди, аммо уддасидан чиқа олмади. Туркия махсус хизматлари Тавротни пулламоқчи бўлган шахсларга 40 миллион таклиф қилганидан сўнг савдо келишилди.
ИНГЛИЗЛАР УЛУШ ОЛИШ УЧУН МАЙДОНГА КИРИШДИ
Ушбу савдодан хабар топган МОССАД ва М16 жосуслари ҳам учрашув жойи яқинида пистирма қуришди. Аммо МИТ уларнинг ҳаракат қилишларига ҳам имкон бермасдан Тавротни қўлга киритишди. Амалиёт давомида МОССАД жосуслари Hilton меҳмонхонасига қочар экан М16 вакиллари ҳам консулликка тегишли автомобилларда воқеа жойидан узоқлашишга мажбур бўлишди. Инглизларнинг Тавротни Исроилга сотишга ҳаракат қилишгани ва бу савдо улуш олишмоқчи бўлгани айтилмоқда.
БОШ ВАЗИР ЭРДЎҒОН АРАЛАШДИ
Бу ҳаяжонли воқеаларнинг ривожи ҳақида ҳар дақиқада Бош Вазир Эрдўғонга маълумот бериб турилди ва Бош Вазир Тавротнинг яширинча Анқарага олиб келинишини тайинлади. Иброний тилда ёзилган Тавротни ўргана бошлаган мутахассислар 9 метр узунликдаги Таврот устидаги тадқиқотларни махсус хавфсизлик қўриқлови остида амалга оширдилар. Тавротни ўрганиб чиқадиган гуруҳ аъзолари ҳам махсус танланди. 1900 йиллик Таврот ўрганиб чиқилгандан сўнг қилинган хулосалар ҳам ҳайратланарли эди. Чунки 1900 йиллик Таврот билан бугунги Таврот бир хил эмасди. Исроилнинг бугунги қабул қилган Тавроти ўзгартирилган Таврот экани маълум бўлди.
ТОПИЛГАН ТАВРОТ ҚУРЪОННИ ТАСДИҚЛАЙДИ
Маълумки, Қуръон Тавротдаги калималар ва уларнинг маънолари ўзгартирилган ҳолда битилганини ёзади. Яҳудийларнинг Тавротни ўзгартирганликлари Қуръони Каримда шундай тасвирланади: “Яҳудий бўлганлардан калималарни ўз жойидан бузиб-ўзгартирувчилар бор. Улар тилларини бураб ва динга таъна етказиб: «Эшитдик ва исён қилдик, эшит, эшитмай қолгур ва «Роина» дерлар….” Нисо сураси 46-оят
1900 ЙИЛЛИК ТАВРОТДА ҲАМ ТАСДИҚЛАНДИ: ҲАЗРАТИ МУҲАММАД (С.А.В.) ЭНГ СЎНГИ ПАЙҒАМБАРДИР
1900 йиллик ўзгартирилмаган Тавротда Исроил ўғилларининг диний ва сиёсий тушунчаларига таянган ҳолда амалга оширган баъзи унсурларнинг нотўғри экани маълум бўлди. Энг муҳими эса, ўзгартирилмаган Тавротда энг сўнги пайғамбарнинг Ҳарзрати Муҳаммад (с.а.в.) эканлигига ошкора ишорат қилинади.
1 ЙИЛ ИЧИДА ОШКОР ҚИЛИНАДИ
Шов-шувларга сабаб бўладиган бу ҳодисани дунёга ошкор қилиш учун муносиб бир вақт албатта келади. Менимча бир йилга қолмасдан бу ҳодиса ошкор қилинади. Бу мавзуда Бош Вазир Эрдўғондан бошқа ҳеч ким баёнот бера олмаса керак деб ўйлайман. Чунки Тавротнинг Қуръонда айтилгани каби ўзгартирилганлиги, энг сўнги пайғамбарнинг Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) эканининг 1900 йиллик бир ҳужжат билан тасдиқланиши дунёда ҳам диний ҳам сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий мувозанатни ҳам ўзгартиради. Ушбу ёзганларимнинг ҳақиқат эканига ҳеч қандай шубҳам йўқ, аммо ҳукумат вазиятдан келиб чиқиб ҳамда вақтга бўлган эҳтиёж нуқтаи назаридан ҳозирча ёзганларимни тасдиқламаслиги мумкин. Ҳатто мақоламда тилга олинган баъзи куч ишлатар тизимлар томонидан босим ҳам бўлиши мумкин аммо тарихда из қолдиришнинг лаззатини ҳис қилишни истадим. Бироз сабр қилсангиз ёзганларимнинг ҳақиқат эканига гувоҳ бўласиз.
Манба: Komplo Haber ( http://www.komplohaber.com/gundem/israil-yok-etmek-istedi-basaramadi-1900-yillik-sir-erdogan-da-h28486.html )
ЎХХ хабарлар бўлими
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1