~ Бойларга ҳавасдамиз ночордан қилиб ҳазар,
Юқорига интилиб, пастга солмаймиз назар.
Аслида бой кўнглини қандайлигин билмаймиз,
Энг пастда бўлмасакда, бунга шукр қилмаймиз...
~.~ Гоҳо нолиб қоламиз: машинамиз йўқ эмиш,
Қўшни давлатдагилар биздан кўра тўқ эмиш,
Лекин ҳақиқий очлик нималигин билмаймиз,
Ҳар куни ош есакда, бунга шукр қилмаймиз...
~.~ Ҳар кун дунёда минглаб киши очдан ўлади,
Бир қултум сув топилса шунга хурсанд бўлади.
Лекин биз ношукурлар улар холин билмаймиз,
Подшоҳдек яшасакда бунга шукр қилмаймиз...
~.~ Неча минглаб кишилар кўриш бахтидан маҳрум,
Яна қанча минг киши юриш бахтидан маҳрум.
Кўз, оёқ қандай буюк неъматлигин билмаймиз,
Кўриб, юриб турсакда бунга шукр қилмаймиз...
~.~ Бугун дунёда кўплар хочларга сиғинмоқда,
Яна кўплари мурдат, шайтонга чўқинмоқда,
Исломда туғилмоқ бахт эканлигин билмаймиз,
Мусулмон бўла туриб, бунга шукр қилмаймиз...
~.~Гоҳи туққан онамиз эсдан чиқиб қолади...
Телефон қилиб ўзлари биздан хабар олади.
Улар ғаниматимиз, лекин буни билмаймиз,
Онамиз бўла туриб, бунга шукр қилмаймиз...
~.~ Чироғу газ йўқ бўлса чидолмайди сабримиз,
Чироқсиз ўтсак ҳамки ёруғ бўлсин қабримиз.
Тирикликни ўзи бахт эканлигин билмаймиз,
Ёруғ оламда яшаб, бунга шукр қилмаймиз...
~.~ Салгина дард йўлиқса, бахтсиз санаймиз ўзни,
Тезроқ шифо топмасак, буриштирамиз юзни.
Дард гуноҳга каффорот эканлигин билмаймиз,
Давосин берса Аллоҳ, бунга шукр қилмаймиз...
~.~ Девор оша масжидга ўтишга вақт топмаймиз,
Азонни эшитсакда намозга деб чопмаймиз,
Бенамозлик қанчалар кулфатлигин билмаймиз,
Биз ислом умматимиз, бунга шукр қилмаймиз..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев