Лайлатул Қадр кечасида бандаларнинг бир
йиллик қадарлари тақдирлари белгиланади ва
сураи карима бошидан охиригача муборак
Лайлатул Қадр кечасига бағишлангандир.
Барча халқларда ўтган улуғ кишиларни,
машҳур кунлар, дастурлар ёки бошқа
муносабатларни байрам қилиш одат тусига
кирган. Улар бу байрамларда еб-ичиш, ўйнаб-
кулиш, арақхўрлик, турли фисқу фужурни
хоҳлаганча қилишга қулай фурсат топадилар.
Исломда эса, байрам ўзига хос бўлади.
Илоҳий дастур байрами бўлмиш «Лайлатул
Қадр» кечаси шулардан биттаси....
«Албатта, Биз у(Қуръон)ни Қадр кечасида
тушурдик. Қадр кечаси қандоқ нарса эканини
сенга нима билдирур? Қадр кечаси минг ойдан
яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ
Роббилари изни ила барча иш билан тушурлар.
У то тонггача салом (тинчлик) бўлиб турур»,
деган (Қадр. 1-5).
Шарҳ: Сураи кариманинг номи ҳам биринчи
оятдаги «Қадр» калимасидан олинган,
тўғрироғи «Лайлатул Қадр»дан олинган.
Бу муборак кеча икки хил маънода «қадр» деб
аталади. Биринчиси қадр, яъни қадри улуғ,
иккинчиси қадар, яъни бандаларнинг қадарини
белгилашдир.
Чунки Лайлатул Қадр кечаси қадри улуғ
кечадир. Лайлатул Қадр кечасида
бандаларнинг бир йиллик қадарлари
тақдирлари белгиланади ва сураи карима
бошидан охиригача муборак Лайлатул Қадр
кечасига бағишлангандир.
Барча халқларда ўтган улуғ кишиларни,
машҳур кунлар, дастурлар ёки бошқа
муносабатларни байрам қилиш одат тусига
кирган. Улар бу байрамларда еб-ичиш, ўйнаб-
кулиш, арақхўрлик, турли фисқу фужурни
хоҳлаганча қилишга қулай фурсат топадилар.
Исломда эса, байрам ўзига хос бўлади.
Илоҳий дастур байрами бўлмиш «Лайлатул
Қадр» кечаси шулардан биттаси.
Чунки худди шу кечада Қуръони карим нозил
этила бошлаган. Бу байрамда қалбни поклаш,
виждонни сайқаллаш имкони бор. Аллоҳга
яқинлик ҳосил қилиш учун ҳам бу кечада
бедор бўлиб, ухламасдан ибодат қилинади.
«Қадр» сурасида Аллоҳ таоло мусулмонларга
Ўзи берган улкан неъмат - уларни зулматдан
нурга олиб чиққан Қуръони кар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев