Бу ҳақда, Business Insider маълумотига асосланиб, Anhor хабар бермоқда.
Рейтингни тузиб чиққан Global Fire Power (GFP) ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистон ихтиёрида ҳозирги вақтда 420та танк, 715та БТР (зирҳли транспорт воситаси), 69та қирувчи самолёт, 65та вертолёт ва бошқа кўплаб қурол-аслаҳага эга.
GFP Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни Марказий разведка бошқармаси сайти, МРБнинг World Factbook тўплами маълумотлари, «Википедия» ва очиқ манбалардаги бошқа маълумотларга асосланиб тузиб чиққан.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон ҳам рейтингдан ўрин олган бўлиб, GFP уни 80-ўринга жойлаштирган. Ўзбекистонга ҳудудий жиҳатдан яқин мамлакатлар орасида Афғонистон 76-, Озарбайжон эса 50-ўринни эгаллаган.
Рейтингга кўра, АҚШ армияси энг қудратли деб топилган бўлса, Россия ва Хитой армияси кучли учликдан ўрин олган. Ҳиндистон, Буюк Британия, Франция, Германия, Туркия, Жанубий Корея ва Япония армияси эса кучли ўнликдан жой олган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев