"Реал" ярим ҳимоячиси Иско жамоада эга бўлаётган ўйин амалиётидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Шу боис, испаниялик футболчи жамоа раҳбарияти олдига шарт қўйди.
Унга кўра, Иско ё жамоанинг асосий таркиб футболчисига айланади, ёки у клубни тарк этишга тайёр. Бу ҳақда Marca хабар тарқатди.
Футболчи ўзининг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпти. Шу боис, у ўзини доимо асосий таркибда тушишга лойиқ деб ҳисобламоқда. Солари "Қироллик клуби" бошқарувига келганидан кейин Иско бошланғич таркибга киритилмаяпти.
Иско ушбу мавсумда "Реал" сафида барча мусобақалар доирасида 12та ўйинда майдонга тушди ҳамда иккита гол урди ва иккитга голга узатма берди.
Манба: football24.ua
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1