Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний
розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам:
«Ким йўқолган нарсани
танитмай ўзиники қилиб олса,
залолатга кетувчидир»,
дедилар».
Муслим ва Аҳмад ривоят
қилишган.
Яна ўша кишидан ривоят
қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг ҳузурларига
келиб, топиб олинган нарса
ҳақида сўради. Бас, у Зот:
«Идишини ва боғичини танит.
Уни бир йил танит, агар эгаси
келса, келди, бўлмаса, у
сеники», дедилар.
«Йўқолган қўй-чи?» деди у.
«У сенга ёки биродарингга ёки
бўрига», дедилар.
«Йўқолган туя-чи?» деди у.
«У билан сенинг нима ишинг
бор. Унинг ичгани суви бор.
(Юргани) оёғи бор. Сувга
бориб, дарахтлардан еб,
эгасига учрагунча юраверади»,
дедилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий
ривоят қилишган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
васалламдан топиб олинган
тилло ёки кумуш ҳақида
сўралди. У Зот:
«Унинг идиши ва боғичини
танит. Сўнгра бир йил кут. Агар
эгасини топмасанг, уни
ишлатиб юборавер. Бас, у
сенинг ҳузурингда омонатга
қўйилган нарсадек бўлиб
қолсин. Агар қачон бўлса ҳам
бир кун талаб қилувчиси
келса, уни унга адо эт»,
дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам:
«Ким кичикроқ нарса: арқон,
дирҳам ёки шунга ўхшаш
нарса топиб олса, уни уч
кунгача танитсин, агар ундан
ортиқроқ нарса бўлса, олти
кун танитсин, эгаси келса,
келди, келмаса, садақа қилиб
юборсин», дедилар».
Аҳмад, Табароний ва Байҳақий
ривоят қилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам:
«Ҳеч ким бировнинг
ҳайвонини унинг изнисиз
соғмасин. Сиздан бирортангиз
ўзининг ичимлик идишининг
синдирилиб, озуқаси зое
бўлишини хоҳлармиди?
Албатта, ҳайвонларнинг
елинларида уларнинг
озуқалари сақланур. Ҳеч ким
бировнинг ҳайвонини изнисиз
соғмасин», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий
ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
«Қачон сиздан бир киши
бировнинг ҳайвонига келса,
уни соғиб олмасин. Агар унинг
эгаси бўлса, ундан изн сўрасин.
У изн берса соғиб ичсин,
кўтариб олиб кетмасин. Лекин
у ерда биров бўлмаса, уч
марта овоз чиқарсин, унга
биров жавоб берса, ундан изн
сўрасин, бўлмаса, соғиб ичсин,
кўтариб олиб кетмасин"
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
Аллох рози булсин !