Тўрткул туманида истиқомат қилувчи Тўти Юсупова 135 ёшида вафот этди бу ҳақда “Еркин Қарақалпақстан” газетаси хабар бермоқда.
Тўти Юсупова 1880-йилда Тўрткул туманида таваллуд топган. У ёшлик чоғларидан бошлаб, нафақага чиққунга қадар “Кўна-Тўрткул” хўжалигида ишлаб, фидокорона ва юқори инсонийлик фазилатлари билан ажралиб турган.
Тўти момо умри давомида шогирдлари ва фарзандларининг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун ўзининг барча куч-ғайратини ишга солди ва кенг жамоатчилик орасида катта ҳурмат қозонди.
Унинг кўп йиллик меҳнатлари юқори баҳоланиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Олдинроқ Тўти момо ҳақида Россиянинг ЗВЕЗДА канали кўрсатув тайёрлаганлиги ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.
UluG'BeK
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев